• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    ТЕЛЕФОНДАГИ ТАЪҚИҚЛАНГАН НАШИДАЛАР

    • Қўшилди :
      21.02.2020
    • Кўрилди
      27

    Ўзбекистон Республикаси ДХХ Наманган вилоят бошқармаси тезкор бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида 2019 йил 13 ноябрь куни ҳуқуқбузар А.Ага тегишли бўлган телефон аппарати кўздан кечирилганида, “Samsung J2” уяли телефонида “Ҳизбут-таҳрир” нашриётига тегишли бўлган китобларни қонунга хилоф равишда сақлаб юрганлиги аниқланган.

    Бундан ташқари 2019 йил 16 октябрь куни ҳуқуқбузар И.Д.нинг телефон аппарати кўздан кечирилганида, унинг фойдаланувидаги “Samsung J3” русумли уяли телефонида “Telegram vedеo” папкасида номаълум домланинг диний ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маърузасини сақлаб келганлиги аниқланган.

    Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Андижон вилоят “Саййид Муҳйиддин Махдум” ислом ўрта-махсус билм юрти экспертлар гуруҳининг хулосасига кўра, бу нашидаларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланиши кўрсатилган.

    Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги Фарғона давлат университети Суд-адабиётшунослик экспертиза гуруҳининг хулосасига кўра, И.Д.га тегишли “Samsung J3” русумли телефонида сақлаб келинаётган материллар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ва ақидапарастликни тарғиб қилишлиги кўрсатилган.

    Тўрақўрғон туман маъмурий судининг 2020 йил 11 февраль кунги қарорига асосан, А.А. ва И.Д. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 1842-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, жарима жазоси тайинланди.

    Тўрақўрғон туман маъмурий суди раиси Э.Абдуллаев