• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    ТИНЧЛИК -ОЛИЙ НЕЪМАТ

    • Қўшилди :
      07.05.2020
    • Кўрилди
      22
    ТИНЧЛИК -ОЛИЙ НЕЪМАТ

    Тинчлик, осойишталик! Бугун бутун инсоният бу сўзнинг моҳиятини, қадрини янада теранг англаб етмоқда. Ҳар қандай жамият юксалиши ва ёки қулаб битиши айнан мана шу тушунчаларга бевосита боғлиқдир. Зеро, тарих жаҳон миқёсида бу улуғ неъмат учун қонли жанглар, мислсиз курашлар олиб борилганининг гувоҳига айланган. “Иккинчи жаҳон уруши”, дея ном олган ғоят оғир бир неча йиллар давом этган ўша мудҳиш ҳодисаларда ватан ҳимояси учун бел боғлаган ботирлар айни дамда пиру бадавлат отахонларга айланиб, доруломон кунларга шукроналар келтирмоқдалар.
    Муборак кунларда уларнинг ҳолидан хабар олиш, суҳбатларидан баҳраманд бўлиш истаги ЎзМТДП Тўрақўрғон туман Кенгаши мутахассислари ҳамда депутатларини "БУ ХОНАДОНДА УЛУҒ ВАТАН УРУШИ ҚАТНАШЧИСИ ИСТИҚОМАТ ҚИЛАДИ" лавҳаси осилган эшиклар сари бошлади.