• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    Тўрақўрғон адирликларида ўзлаштириладиган ерларда боғлар ташкил этилади

    • Қўшилди :
      18.06.2020
    • Кўрилди
      15
    Тўрақўрғон адирликларида ўзлаштириладиган ерларда боғлар ташкил этилади

    Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Тўрақўрғон туманидаги “Кумидон” маҳалласи ҳудудидаги адирликларда янги ўзлаштирилган 26, 8 гектар майдонда ташкил этиладиган мевали боғ кооперацияси билан танишди.

    Бу ердаги боғлар 50 нафар кам таъминланган оилалар вакиллари ва 50 нафар ёшларга, жами 100 кишига бўлиб берилади. Узум, ўрик, анор, шафтоли ва олхўри кўчатлари экилади. Бунга қадар дуккакли экинлар, хусусан, мош жойлаштирилади. Ҳудудни узлуксиз сув билан таъминлаш мақсадида сиғими 50 тоннали ҳовуз барпо этилади.

    Тўрақўрғон адирликларида ўзлаштириладиган ерларда боғлар ташкил этилади

    —Бу сизлар учун давлатимиз раҳбари ташаббуси билан яратиб берилаётган жуда катта имконият. Чунки уруғ ва кўчатларни етказиб берадиган, етиштирилган маҳсулотларни сотиб оладиган тайёр таъминотчи бор. Сизлардан фақат фидойилик билан меҳнат қилиш талаб этилади, холос. Бунинг ортидан иш билан таъминланасиз, оилаларингизга даромад келтирасиз. Қолаверса, туман экспортига ўзингизнинг муносиб ҳиссангизни қўшасиз, — деди Хайрулло Бозоров.