• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    Тўрақўрғон тумани ғаллакорлари зафар маррасига етиб келди

    • Қўшилди :
      25.06.2020
    • Кўрилди
      4
    Тўрақўрғон тумани ғаллакорлари зафар маррасига етиб келди

    2020 йил учун туманда 4880 гектар майдонда бошоқли дон парвариш қилинди. Ўз вақтида экилган уруғ, олиб борилган муҳим агротехник тадбирлар, ўрим-йиғимнинг пухта ташкилланиши туфайли “Намангандон” АЖ билан тузилган шартномадаги 16978 тонна товар дон ҳосили 17 иш кунида давлат омборларига етказилди.
    Бу борада аввало, қилинган яхши ният ижобат бўлди. Деҳқончиликнинг “ҳандалаги” - пилла топшириш режасини вилоятда биринчи, республикада илғорлардан бўлиб бажарилганида ғалла ва пахтачиликда ҳам шундай ғолиблик ният қилинганди.Айни вақтгача 92 нафар фермер хўжаликларининг 67 нафарида дон етиштириш режаси уддаланди. Ўртача ҳосилдорлик 70,5 центнерни ташкил этди. Хусусан, “Нўъмонжон ҳожи”, “Комилжон ота ЭОК”, “Комилов Турсунбой”,“Намуна саховати диёри”, “Раҳимберди ҳожи”, “Оллаёр”, “Юксак Шаҳанд тараққиёти”, “Тегирмон сарбони”, “Бахтиёр, Неъмат, Шавкат”, “Бураматут гулшани”, “Аҳмаджон ота ўғли Шермуҳаммад”, “Файзиобод кўркли диёри”, “Элназар Эшназар диёри”, “Аҳмаджонов Абдуллажон” фермер хўжаликларида 80-82 центнергача ҳосил олинди. Улар ҳосилнинг 75 фоизини давлат харид нархида, 25 фоизини эркин бозор нархида сотишдан ташқари, ўзларининг ихтиёрларида анчагина ғалла қолишига эришди.Ғалладан бўшаган майдонлар пешма-пеш ҳайдалиб, кейинги йил ҳосилига тайёрланяпти. Яна бир эътиборли жиҳати, 305 гектар майдон 800 нафар кам таъминланган оила вакилларига дуккакли ва полиз экинлари экиш учун 35 сотихдан ажратиб берилмоқда. Уларга фермерлар томонидан ерни экишга тайёрлаш, кўчат ва уруғ билан таъминлаш, ниҳолларга дастлабки ишлов бериш жараёнларида ёрдам кўрсатилади.

    Далаларда ўрим-йиғим қизғин давом этмоқда.