• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    Тўрақўрғон тумани маданият марказида туман пахтакорлари томонидан пахта тайёрлаш шартномавий режаси бажарилганига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

    • Қўшилди :
      26.10.2020
    • Кўрилди
      4
    Тўрақўрғон тумани маданият марказида туман пахтакорлари томонидан пахта тайёрлаш шартномавий режаси бажарилганига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

    Тўрақўрғон тумани маданият марказида туман пахтакорлари томонидан пахта тайёрлаш шартномавий режаси бажарилганига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

    Тадбирда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов иштирок этди.

    Туман деҳқонлари жорий йилда қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида фидокорона меҳнат қилди. Жумладан, 89 та фермер хўжалиги томонидан 4269 гектар майдонга чигит экилиб, “Namangan to’qimachi claster” МЧЖ билан давлатга 15 минг тоннадан ортиқ сифатли пахта хом ашёси етказиб берилди.

    Ушбу натижага эришишда “Комилов Турсунбой”, “Ҳамрокулов Баҳриддин Патхиддинович”, “Элназар, Эшназар диёри”, “Бураматут гулшани”, “Фозилбек Абдулҳодиев”, “Раҳимберди ҳожи ўғли Рустамбек”, “Нўъмонжон ҳожи набираси Асадбек”, “Шоҳидон бургути”, “Оллоёр”, “Шаҳанд ҳумо қуши” каби фермер хўжаликлари қўшган ҳиссани эътироф этиш ўринли. Улар гектарига 37-44 центнердан ҳосил олиб, ҳақиқий уста деҳқон эканликларини амалда кўрсатиб беришди.

    Туманда 2018 йилда ўртача ҳосилдорлик 26,8 центнер, 2019 йилда 33,4 центнерни ташкил этган бўлса, жорий йилда 3,4 центнер ўсишга эришилиб, ҳосилдорлик ўртача 36,8 центнерга етказилди.

    —Авваллари 33-35 центнер ҳосилдорлик республикада ҳам юқори натижа ҳисобланарди. Энди Тўрақўрғон туманида ўртача қарийб 37 центнер ҳосилдорликка эришилди. Лекин туман миришкорлари яқин орада бу маррадан ҳам ўзиб кетадилар деб ишонаман. Чунки Тўрақўрғонда бунинг учун барча шароит ва имкониятлар етарли, — деди вилоят ҳокими.

    Тадбирда қатор фермер хўжаликлари раҳбарлари ва илғор теримчиларга вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.