• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    ТЎРАҚЎРҒОН ТУМАНИ ҲОКИМИ ЗУЛАЙҲО МАҲКАМОВАНИНГ МАМЛАКАТИМИЗ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 29 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

    • Қўшилди :
      01.09.2020
    • Кўрилди
      4
    ТЎРАҚЎРҒОН ТУМАНИ ҲОКИМИ ЗУЛАЙҲО МАҲКАМОВАНИНГ МАМЛАКАТИМИЗ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 29 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

                                                                                                             Азиз юртдошлар!

    Жонажон Ватанимизда байрамлар жуда кўп. Лекин, давлатимиз истиқлолга эришган, халқимиз чин маънода озод бўлган сана –мамлакатимиз мустақиллиги куни алоҳида тантана билан шодиёна қилинади.

    Фурсатдан фойдаланиб туманимиз аҳлини бугун нишонланаётган халқимизнинг энг улуғ, энг азиз айёми бўлган мустақиллик байрами билан муборакбод этаман.

    Куни кеча муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг байрам табрикларини ҳаммамиз “ойнаи жаҳон” орқали тингладик. Юртбошимиз эътироф этганларидек, “биз қандай таҳликали ва суронли даврларни бошимиздан кечирмайлик, қандай ютуқ ва натижаларга эришган бўлмайлик, мустақиллик ғояси, истиқлол руҳи бизга доимо тоғдек таянч бўлмоқда.

    Бугун чексиз ифтихор билан айта оламизки, донишманд халқимизнинг узоқни кўра олиши, бирдамлиги ва фидойи меҳнати билан барча синовлардан муносиб ўтиб келмоқдамиз.

    Шу нуқтаи назардан, бизнинг инсоний қадр-қимматимизни, ғурур ва шаънимизни, дину диёнатимизни, миллий давлатчилигимизни тиклаб берган Мустақиллик куни Ватанимизнинг шонли тарихида ҳамиша энг ёрқин саҳифа бўлиб қолади”.

    Истиқлол йилларида Тўрақўрғонда ҳам қандай буюк ўзгаришлар амалга оширилганига барчамиз гувоҳмиз. Айниқса, кенг кўламли бунёдкорлик ишлари туманимиз қиёфасини тубдан ўзгартириб юборди. Иқтисодиётимизнинг барча соҳаларида ривожланишнинг юқори кўрсаткичлари таъминланмоқда. Шаҳар ва қишлоқларимизда одамларнинг турмуш тарзи бир неча баробар ошди. Ёшларимизнинг билим олиш ва касб-ҳунар эгаллашга иштиёқлари кучайди. Тадбиркорларимиз сафи кенгайиб, тафаккурлари бойиди, янги-янги лойиҳалар амалга тадбиқ этилмоқда. Буларнинг ҳаммаси, шубҳасиз, юртимиздаги тинчлик-осойишталик, халқимизнинг баҳамжиҳатлигидандир.
    Жорий йилда ҳам пандемия шароитига қарамай туманда салмоқли ютуқлар қўлга киритиб келинмоқда. Жумладан, иқтисодий-ижтимоий ривожланиш бўйича саноатнинг улуши 6 ойлик якуни билан 680.1 млрд.сўм ёки 103.9 фоизга, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 142.2 фоизга бажарилишига эришилди. Хотин-қизлар ва ёшларга алоҳида эътибор қаратилиб, янги иш ўринлари яратиш, имтиёзли кредит ажратиш орқали уларнинг жамиятдаги ўрнини янада мустаҳкамлаш бўйича бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.
    Энг асосийси, аҳолининг кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига доимий эътибор қаратиб келинмоқда. “Саховат ва кўмак” жамғармаси, бюджет ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан “Темир дафтар”даги 1896 та оилага 1665.3 млн. сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилди. Мақсадимиз, уларга кўмак бериб, иш ўринлари яратиб, оилалари даромадини оширишга ёрдамлашиш ва ушбу “темир дафтар”дан чиқариш.

    Олдимизда яна бир катта мавсум –пахта-йиғим терими бор. Далаларимизда пахталар очилиб, эпчил қўлларга маҳтал бўлиб турибди. Ишонаманки, барчамиз баҳамжиҳатликда катта меҳнат эвазига яратилган “оқ олтин”имизни қисқа муддатларда териб оламиз. Ушбу жараён ҳар бир оиланинг ишсиз ўтирган аъзолари теримга чиқиб, яхшигина даромад олишлари учун яхшигина имкониятдир.

                                                                                                            Ҳурматли юртдошлар!

    Истиқлол байрамининг жамиятимизда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик, инсонийлик, Ватанни асраш ва улуғлаш, бағрикенглик ва бунёдкорлик, хайр-саховат муҳитининг шаклланишида, айниқса, ёшларимизни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтиришдаги аҳамияти беқиёсдир.

    Бутун туманимиз аҳлини Мустақиллик байрами билан яна бир бор самимий муборакбод этаман.

    Илоҳим, бугунги тинчлик, фаровонлик ва тўкин-сочинликнинг бардавом бўлишини, коронавирус пандемиясига қарши биргалашиб курашиб, уни тезроқ даф бўлиб, яна жўшқин ҳаётга қайтишимизни, байрамларни сайиллар қилиб нишонлашни тилаб чин дилдан қилаётган дуоларимиз ижобат бўлсин.

    Ҳар бир оилага файзу барака, мустаҳкам соғлик, маънавий миллий қадриятларимизни эъзозлаб, одамийликни улуғлаб яшаш насиб этсин.

    Мустақиллигимиз абадий бўлсин!