• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    ТЎРАҚЎРҒОН ТУМАНИ ҲОКИМИ ЗУЛАЙҲО МАҲКАМОВАНИНГ ТУМАН АҲЛИГА М У Р О Ж А А Т И

    • Қўшилди :
      09.07.2020
    • Кўрилди
      4
    ТЎРАҚЎРҒОН ТУМАНИ ҲОКИМИ  ЗУЛАЙҲО МАҲКАМОВАНИНГ ТУМАН АҲЛИГА М У Р О Ж А А Т И

    ТЎРАҚЎРҒОН ТУМАНИ ҲОКИМИ
    ЗУЛАЙҲО МАҲКАМОВАНИНГ ТУМАН АҲЛИГА
    М У Р О Ж А А Т И


    Азиз юртдошлар!

    Бугун жаҳонда юз бераётган ижтимоий-иқтисодий вазиятдан ҳаммамиз хабардор бўлиб турибмиз. Коронавирус пандемияси тарқалишининг аёвсиз оқибатлари инсон саломатлигига раҳна солиб, иқтисодиётимиз ривожига катта тўсиқ бўлди. Дунёдаги энг ривожланган мамлакатлар ҳам оғир кунларни бошдан кечираётган бир пайтда Ўзбекистонда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг оқилона сиёсати, пухта ўйланган режалар туфайли йўқотишлар нисбатан кам.

    Аммо, кейинги кунларда вазият ўта мураккаблашиб, республикамизда карантин қоидаларини кучайтириш заруриятини юзага келтирди. Дунёнинг қатор мамлакатларида касалликнинг иккинчи тўлқини бошланаётгани барчамизда жиддий хавотир уйғотмоқда.

    Шу боис куни кеча Юртбошимиз ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқдилар.

    Унда айтилганидек, биз қанчалик эҳтиёткор бўлсак, белгиланган карантин тартибларига қай даражада амал қилсак, аввало ўзимизни, оила аъзоларимизни, демакки, жамиятни бу балои офатдан асраган бўламиз.

    Агар эътибор берилса, коронавирус эпидемияси эндигина тарқалган пайтда санитария-гигиена қоидаларига кўпчилик бўйсунди, зарурат бўлмаса одамлар кўчага чиқмади, транспорт ҳаракати кескин камайди. Бироқ, кейинчалик аксарият аҳоли хотиржамликка берилди ва оқибатда бугун юқори касалланиш ҳолатлари ва бошқа оғир асоратлар юзага келди.

    Шунинг учун, яна ўша “темир” тартибларга қайтишимиз ўта зарур.

    Республика махсус комиссияси белгилаган тартибга кўра, 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар бир қатор карантин чекловлари жорий этилди. Жумладан,

    автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди;

    ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно);

    томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди;

    тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланди;

    65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланди.

    Қуйидаги объектлар фаолияти тўхтатилди:

    ➖ парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

    ➖ буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;

    ➖ спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар;

    ➖ ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

    умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно);

    санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари.
    Шунингдек, масжидлар фаолияти ҳам тўхтатилди.

    Ўзингизга ва оила аъзоларингизга нисбатан бепарво ва бефарқ бўлманг!
    Ўта зарурат бўлганда кўчага чиқсангиз албатта, ниқоб тақинг.

    Касалликнинг бирор-бир кичик белгисини ўзингизда сездингизми, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг. Туман тиббиёт бирлашмасида мунтазам ишлайдиган 69.442.24.03 рақамли телефон орқали ёрдам сўранг.

    Ўзингизча уйда даволанманг. Бу оғир оқибатларга олиб келиши, ва ниҳоят ўлим билан тугаши мумкин.

    Оилаларимизда озодалик, саришталикка амал қилайлик.

    Ҳар бир инсон уйда қолиб, томорқа ишлари билан шуғулланса, ҳам соғлиғига, ҳам рўзғор даромадига фойда бўлади.

    Ёши катталарни йўқлашга шошилмайлик, уйимизга меҳмон чақирмайлик, ўзимиз ҳам меҳмонга бормайлик.


    Бугунги мураккаб вазиятда барчамиз “Ўз соғлиғингни, ўз болангни, ўз оилангни ўзинг асра!” деган шиорга амал қилиб яшашимиз шарт!