• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    ТЎРАҚЎРҒОН ТУМАНИДАГИ БОСҚИНЧИЛИКНИ СОДИР ЭТГАНЛАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ

    • Қўшилди :
      17.07.2020
    • Кўрилди
      6
    ТЎРАҚЎРҒОН ТУМАНИДАГИ БОСҚИНЧИЛИКНИ  СОДИР ЭТГАНЛАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ

    Яқинда Бураматут қишлоғидаги хонадонга тунда номаълум шахслар кириб, эр-хотин ҳамда уларнинг бир нафар ўғлининг қўл-оёқларини боғлаб, оила бошлиқларига таёқ билан тан жароҳати етказганлиги ва уйдан 11 минг 400 АҚШ доллари ва 100 миллион сўм нақд пулларни ҳамда бир дона уяли алоқа телефони сингари қимматбаҳо буюмларни олиб чиқиб кетганлиги ҳақида хабар берилганди.
    Вилоят ички ишлар бошқармаси ва туман ички ишлар бўлими, прокуратура идоралари ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорлигида кеча-ю кундуз олиб борилган тезкор қидирув-суриштирув ишлари натижасида мазкур жиноятни содир этганликда айбланиб, 4 нафар шахс қўлга олинди. Жиноий гуруҳ аъзолари Поп тумани ва туманимизнинг Оқтош, Дукат ва Темирқишлоқ маҳаллаларида яшовчи (улардан бири айни пайтда Фарғона шаҳрида истиқомат қилиб келган) фуқаролари бўлиб чиқди.
    Айбланувчилардан бирининг уйида олиб борилган тинтув натижасида хонадон эгаларига тегишли пул ва қимматбаҳо буюмлар далилий ашё сифатида олинди.
    Айни пайтда мазкур жиноий иш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.