• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    Тўрақўрғонда давлат-шерикчилик асосида ўнлаб маҳаллаларда янги бинолар қурилмоқда

    • Қўшилди :
      07.10.2020
    • Кўрилди
      1
    Тўрақўрғонда давлат-шерикчилик асосида ўнлаб маҳаллаларда янги бинолар қурилмоқда

    Тўрақўрғонда давлат-шерикчилик асосида ўнлаб маҳаллаларда янги бинолар қурилмоқда

    Қуйимозор – Тўрақўрғон туманининг Косонсой билан чегарадош энг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланади. Шундай бўлсада, бу ерда тадбиркорлар кўп. Маҳалла марказида “Азамат текс” хусусий корхонаси томонидан тўйхона, қаҳвахона, компьютер хизмати йўлга қўйилди.

    – “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси томонидан 150 миллион сўм кредит ажратилгани ўйлаган режаларимни амалга ошишида катта ёрдам бўлди,–дейди корхона раҳбари, ёш тадбиркор Азамат Зокиржонов.

    Хусусий тадбиркор Анваржон Мамажонов эса давлат-шерикчилик асосида маҳалла учун янги бино қуриб берди. Унинг саъй-ҳаракати туфайли гузарда дорихона, хусусий мактабгача таълим муассасаси ҳам замонавий тусга кирди.

    Туман бўйича 29 та маҳалла худди шундай усулда янги биноларига эга бўлмоқда.

    Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов шу ерда маҳалла фаоллари билан суҳбатлашди.

    –Ҳар бир тумандан 4 тадан энг чекка, оғир шароитдаги маҳаллаларда ичимлик суви, йўлларни таъмирлаш, электр тармоқларини янгилаш муаммоларини ҳал этишга маблағ ажратяпмиз. Биргина Тўрақўрғон туманига ундирилган солиқ тушумларидан 1 миллиард 900 миллион сўмни қолдирдик. Бунда асосий юмушлар ҳашар усулида олиб борилса кўпроқ натижага эришилади ва маблағ тежалади, – деди вилоят ҳокими.