• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    Тўрақўрғонда мамлакатда ўхшаши бўлмаган корхона барпо этилмоқда

    • Қўшилди :
      18.06.2020
    • Кўрилди
      20
    Тўрақўрғонда мамлакатда ўхшаши бўлмаган корхона барпо этилмоқда

    Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Тўрақўрғон туманидаги Оқтош маҳалласи ҳудудида “Ифода агрокимёҳимоя” МЧЖ томонидан барпо этилаётган гранула ҳолидаги минерал ўғитлар ишлаб чиқариш цехи билан танишди.

    3 миллион долларлик лойиҳа йилига 100 минг тонна NPK — азот, фосфор, калий, шунингдек, таркибида микроэлементлар ҳам бўлган минерал ўғитлар ишлаб чиқарилишини кўзда тутади. Ишлаб чиқарилган маҳсулот ички бозорга етказиб берилишидан ташқари хорижга, хусусан, Туркия ва МДҲ давлатларига ҳам экспорт қилинади. Корхонанинг йиллик экспорт амалиёти 25 миллион долларни ташкил этиши режалаштирилган.

    —Ушбу цехни бемалол Ўзбекистонда ўхшаши бўлмаган корхона деб аташ мумкин. Чунки бу ерда ишлаб чиқариладиган ўғитларнинг таркиби ҳудудлар хусусиятига қараб ўзгартирилиши, у ёки бу микроэлементлар қўшилиши мумкин. Корхонанинг ишга туширилиши қишлоқ хўжалиги ривожи, экинлар унумдорлиги ва сифати ошиши учун хизмат қилади, — деди вилоят ҳокими.

    Корхона жорий йил сентябрь ойига қадар фаолиятини бошлайди ва бу ерда 30 та янги иш ўрни яратилади.