• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    Тўрақўрғонда замонавий ва шинам кўп қаватли уйлар қад ростлайди

    • Қўшилди :
      18.06.2020
    • Кўрилди
      19
    Тўрақўрғонда замонавий ва шинам кўп қаватли уйлар қад ростлайди

    Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Тўрақўрғон туманидаги “Туркистон” маҳалласи ҳудудида қурилиши бошланаётган кўп қаватли уйни кўздан кечирди.

    Мазкур уй 5 қаватли, 45 хонадонли бўлиб, ҳар бири икки хонадан иборат бўлади. Қарийб 7,5 миллиард сўм қийматга эга ушбу турар-жой “Зеҳн” МЧЖ томонидан шу йил ноябр ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

    —Тўрақўрғоннинг вилоят марказига яқин ҳудудларида қурилаётган бундай уй-жойларни кредитга эмас, биратўла сотиб олмоқчи бўлган харидорлар ҳам исталганча топилади. Асосий масала уларни қисқа муддатларда ва сифатли барпо этишдан иборат. Бир пайтлар эътибордан четда ва қаровсиз қолиб кетган жойларда қурилаётган бундай уйлар туман кўркини очиш, инфраструктурани янгилаш, фуқароларимизнинг замонавий ва шинам хонадонларда яшаш истагини қондириш учун хизмат қилади, — деди вилоят ҳокими.