• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    Тўрақўрғондаги “Оқтош текстиль” корхонасида 10 млн долларлик лойиҳа амалга оширилади

    • Қўшилди :
      26.10.2020
    • Кўрилди
      1
    Тўрақўрғондаги “Оқтош текстиль” корхонасида 10 млн долларлик лойиҳа амалга оширилади

    Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Тўрақўрғон туманининг асосий экспортчи корхоналаридан бири бўлган “Оқтош текстил” МЧЖда бўлди.

    Айни пайтда бу ерда 400 нафар ишчи меҳнат қилмоқда.

    Корхонада қиймати қарийб 10 миллион АҚШ долларига тенг янги лойиҳа устида иш олиб борилмоқда. Бундан 4,4 миллион доллари банк кредити ҳисобига қопланиши кўзда тутилган.

    Лойиҳа тўлалигича амалга оширилганидан сўнг йилига 5300 тонна момиқ текстил маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ва маҳсулотлар Европа давлатлари, Туркия, Россия, Украина ва Беларусга экспорт қилиниши кутилмоқда.

    Бу билан 1200 та янги иш ўринлари яратилади, йилига 20 миллион долларлик маҳсулот экспортга йўналтирилади.

    Вилоят ҳокими шу жойнинг ўзида мутасаддиларга корхонанинг кредит билан боғлиқ масалаларини тезлик билан ҳал этиш юзасидан топшириқ берди.