• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    ҲУНАРЛИНИНГ УЙИДА ҚУТ-БАРАКА УНАР

    • Қўшилди :
      28.07.2020
    • Кўрилди
      5
    ҲУНАРЛИНИНГ УЙИДА ҚУТ-БАРАКА УНАР

    ҲУНАРЛИНИНГ УЙИДА ҚУТ-БАРАКА УНАР ЭКАН

    дейди ободонлик Раҳима Асланова. 

    Ободон маҳалласининг Мустақиллик кўчасида касаначилик, чеварчилик, дўппидўзлик, зардўзлик, каштачилик, қандолатчилик сингари миллий ҳунармандчилик турлари билан шуғулланаётган 20 дан зиёд оилалар бор. Улардан бири тарбиячиликдан нафақага чиққан Раҳима Асланова 60 ёшида ҳам ғайрати-ю тадбиркорлиги билан ёшларга ибрат кўрсатмоқда.

    - 6 йилдан бери  касаначилик қиламан, - дейди онахон. – Келинлар сепи учун тайёрлаётган кўрпа-тўшак, ёстиқ, дарпарда каби буюмларимнинг харидори кўп, уйимизга келиб олиб кетишади.  Кейинги йилларда ҳунаримни ўғлимнинг хотиниям ўзимдек пухта  ўзлаштириб олди. Томорқада ишлашдан бўш вақтларимизда топаётган даромадимиздан рўзғоримизда камлик йўқ. Насиб қилса, яқин кунларда туширадиган келинимга ҳам касаначиликни ўргатаман. Чунки ҳунарли аёлнинг уйида қут-барака унаверишини ўз мисолимда кўриб, ишонч ҳосил қилдим.

     

    Суратда Раҳима она келини билан тайёр маҳсулотларни кўздан кечирмоқда.