• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    Қурбон ҳайити қайси кунга тўғри келади?

    • Қўшилди :
      21.07.2020
    • Кўрилди
      0
    Қурбон ҳайити қайси кунга тўғри келади?

    Қурбон ҳайити қайси кунга тўғри келади? Мусулмонлар идораси маълум қилди

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Зулҳижжа ойи қачондан бошланиши ҳақида маълум қилди.
    Унда айтилишича, Миср Араб Республикасидаги “Дорул Ифто” фатво ҳайъати томонидан ҳижрий 1441 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2020 йил 22 июль кунига тўғри келаётгани эълон қилинди. Шу муносабат билан Саудия Арабистонида ҳаж ибодатини адо этаётганлар чекланган ададдаги маҳаллий зиёратчилар 2020 йил 30 июль, арафа куни Арафот тоғида жам бўлади.
    2020 йил 31 июль, жума куни эса Зулҳижжа ойининг 10-куни бўлиб, Ислом оламидаги энг улуғ байрам Ийдул-Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни бўлади.