• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    ҚУРБОН ҲАЙИТИГА ЙЎҚЛОВЛАР

    • Қўшилди :
      30.07.2020
    • Кўрилди
      2
    ҚУРБОН ҲАЙИТИГА ЙЎҚЛОВЛАР

    Эртага бутун мусулмон олами ислом динининг энг муқаддаси айёмларидан бири Ийд Қурбон ҳайитини нишонлайдилар. Бу кун хайр-саховат, эътибор ва меҳр-мурувватга бойлиги учун ҳам қадрлидир.
    Бугун- Арафа куни туманимиздаги 800 нафардан ошиқ эҳтиёманд, кам таъминланган, якка-ёлғиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги фуқароларга Президентимиз ташаббус ва тавсиялари билан 1 миллион сўмдан ҳайрия пуллари ҳамда ҳомийларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари сектор раҳбарлари бошчилигида тарқатилди.
    1-сектордаги 20 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 202 нафар шундай фуқаролар саховатдан баҳраманд бўлдилар. Уларга туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова пулларни топширар экан, оилаларига тинчлик-омонлик, фарзандларига солиҳлик тилади. Йўл-йўлакай муаммолар билан қизиқиб, рўзғор даромадларини ошириш бўйича тавсиялар ҳам берилди.
    -Турмуш ўртоғим вафот этганлар, икки фарзанд билан яшаб, ўзим мавсумий ишда ишлайман. Юртбошимизнинг юборган ҳайитликлари кўнглимни тоғдек кўтарди. Илоҳим, бизга мурувват кўрсатганларнинг умрилари узоқ бўлсин,-дея дуо қилди Чорбоғ маҳалласида яшовчи Жабборова Санобар.