• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    ВАЗИР ТЎРАҚЎРҒОН ТУМАНИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БЎЛИМИ ФАОЛИЯТИГА ЮҚОРИ БАҲО БЕРДИ

    • Қўшилди :
      29.06.2020
    • Кўрилди
      3
    ВАЗИР ТЎРАҚЎРҒОН ТУМАНИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БЎЛИМИ ФАОЛИЯТИГА ЮҚОРИ БАҲО БЕРДИ

    Кеча, 28 июн куни Мактабгача таълим вазири Агреппина Шин туманимизда бўлиб, соҳадаги ишлар билан танишди.

    Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган йили вилоятимизга ташрифлари чоғида болалар боғчалари етишмаётган ҳудудларда бўш турган биноларни шу мақсадга йўналтириш бўйича кўрсатма бергандилар. Шунга асосан, Қатағон сарой қишлоғидаги “Ўзбекистон” маҳалласи теграсида жойлашган Тўрақўрғон мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида фойдаланилмай турган бинода 37-Давлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилди ва ота-оналар ҳамда болаларнинг қувончини келтирадиган  даражадаги 150 ўринли маскан бунёдга келтирилди. Яқин кунларда коллеждаги яна тўртта хона ушбу МТМ ихтиёрига қўшиб берилади.

    Вазир ушбу мактабгача таълим муассасадаги шароитлар, жиҳозланиш ишларига юқори баҳо бериб, туманда болажонларни боғчаларга қамраб олиш, давлат ва нодавлат МТМларнинг сифат ва сон жиҳатдан кўпайиб бораётгани замон талабига мослигини эътироф этди.
    - Олиб бораётган ишларинг намунали, шундай тарзда давом этинглар, - деди А. Шин туман мактабгача таълим бўлими раҳбари З. Умаровага.