• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    ВАЗИРЛАР ТУМАНИМИЗДА МУАММОЛАРНИ ЎРГАНИШДИ

    • Қўшилди :
      28.06.2020
    • Кўрилди
      5
    ВАЗИРЛАР ТУМАНИМИЗДА МУАММОЛАРНИ ЎРГАНИШДИ

    Муҳтарам Президентимизнинг вилоятимизга ташрифлари наманганлик лар учун доим унутилмас воқеага айланган. Бу сафарги ташриф ҳам шундай кечди. Айниқса, халқимизнинг эртага эмас, бугун бахтли ҳаёт кечиришлари учун юритилаётган ислоҳотлар, янги лойиҳалар ифтихорга муносиб.
    Президентимизнинг вилоятимизга ташрифлари тугаган бўлса ҳам вазирликлар мутасаддилари туманлардаги ижтимоий-маданий ва бошқа соҳалардаги ҳолатни ўрганишда давом этишяпти.
    Бугун Бош вазир ўринбосари Бекзод Мусаев, маданият вазири Озодбек Назарбеков, халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, мактабгача таълим вазири Агреппина Шин туманимизга келишди.
    Озодбек Назарбеков маданият марказида бўлиб, бу ерда маданият ва санъат аҳлига яратилган шароитни кўрди. Шунингдек, Шаҳанд қишлоғидаги маданият маркази ҳолатини кўздан кечириб, тез вақтда мукаммал таъмирлаш асносида замонавий ҳолга келтириш чораси кўрилишини билдиди.
    Шунингдек, Халқ таълими вазири Ш. Шерматов таклифига кўра, тумандаги 4-мактабга қўшимча бино, 52- мактабда барча шаҳандлик ёшларнинг спорт билан шуғулланиши учун замонавий спорт комплекси қуриладиган бўлди. Шу билан биргаликда мактабгача таълим вазири Агреппина Шин томонидан соҳадаги муаммолар ўрганилди.
    Меҳмонларга вилоят ҳокими ўринбосари П. Маткаримов, туман ҳокими З. Маҳкамова ҳамроҳлик қилишди.