• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    Вилоят ҳокими терим илғорларига совғалар топширди.

    • Қўшилди :
      07.10.2020
    • Кўрилди
      1
    Вилоят ҳокими терим илғорларига совғалар топширди.

    Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Тўрақўрғон туманининг “Забардаст Ғайрат” ММТП ҳудудидаги “Борилла Акбарович” фермер хўжалиги далаларида бўлди

    46 гектар ерда “Бухоро” пахта навини эккан фермер 167 тонналик режани бугун-эрта бажариш арафасида.

    Фермер даласида бугун 300 нафардан зиёд теримчилар пахта теришмоқда. Шу билан бирга, кузги ғалла экиш ишлари ҳам бошланган.

    – Пандемия шароитида уйда ўтириб, зериккандик. Пахтани мазза қилиб теряпмиз, ҳамма шароит бор, меҳнатимизга яраша пулни вақтида беришяпти. Кунига 110-120 кило пахта теряпмиз, – дейди ёртепалик Ҳуснида Ибрагимова ва Марғуба Мажидова.