• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    Вилоят ҳокими Тўрақўрғонда қишлоқ хўжалиги фахрийлари билан учрашди

    • Қўшилди :
      07.10.2020
    • Кўрилди
      1
    Вилоят ҳокими Тўрақўрғонда қишлоқ хўжалиги фахрийлари билан учрашди

    Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Тўрақўрғон туманининг “Тезкор Наврўз” ММТП ҳудудидаги “Комилов Турсунбой” фермер хўжалигида қишлоқ хўжалиги соҳасида узоқ йиллар меҳнат қилиб, бой тажриба тўплаган фахрийлар билан учрашди.

    Хўжаликнинг замонавий дала шийпонини кўздан кечириб, ҳамма фермерларда шундай шароит бўлиши зарурлигини айтиб ўтди.

    –Бу йил вилоятда, жумладан, Тўрақўрғонда ҳам фидойилик билан катта пахта ҳосили яратилди. Уни етиштириш қанчалик машаққатли бўлса, териб олиш ҳам шунга яраша. Мана, кластер усулига ўтилди. Учқўрғонда, Попда бу усулнинг самараларини кўряпмиз. Бу биринчи қадам. Шу туфайли мажбурий меҳнатга барҳам берилди, теримчилар оиласига даромад топаётганидан хурсанд бўлмоқда. Энди ғалламизни ҳам вақтида экиш зарур. Бунда сизларнинг насиҳатингиз, назорат ва кўмагингиз керак, – деди вилоят раҳбари.

    Ўзбекистон Қаҳрамони Халчахон Мирзаева, вилоят ҳокимининг вакили, меҳнат фахрийси Жалолиддин Ҳайдаров доимо фермерлар ёнида бўлишларини таъкидлашди.