• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    ЁШЛАР ДАФТАРИ” ВА “АЁЛЛАР ДАФТАРИ” анкета сўровномасини тўлдириш давом этяпти

    • Қўшилди :
      17.10.2020
    • Кўрилди
      2
    ЁШЛАР ДАФТАРИ” ВА “АЁЛЛАР ДАФТАРИ” анкета сўровномасини тўлдириш давом этяпти

    Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида шу йилнинг 8 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида таъкидланганидек, мамлакатимизда хотин-қизлар ва ёшлар аҳолининг катта қисмини ташкил этади. Шундай экан, ижтимоий масалаларнинг аксарияти ҳам улар билан чамбарчас боғлиқ. Бу муаммоларни аввало, уларнинг олдини олиш орқали ҳал этиш кераклигини эслатган Давлатимиз раҳбари бунинг яна бир самарали иш тизимини таклиф этдилар.
    Ана шу топшириқ бўйича туманимизда ишлар жадал давом этмоқда. Барча секторларда тузилган Ишчи гуруҳлар хонадонма-хонадон юриб, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” анкета сўровномаларини тўлдиришмоқда.
    Шунингдек, Поп, Чуст, Мингбулоқ, Косонсой, Наманган туманлари “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш” бўлими раҳбарларининг биринчи ўринбосарлари ҳам туманимизга келиб, жараёнларни ҳам кузатиб, ҳам ўрганишмоқда.