• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    "ЁШЛАР ДАФТАРИ” ВА “АЁЛЛАР ДАФТАРИ” унинг “Темир дафтар”дан қандай фарқи бор?

    • Қўшилди :
      17.10.2020
    • Кўрилди
      1
    "ЁШЛАР ДАФТАРИ” ВА “АЁЛЛАР ДАФТАРИ” унинг “Темир дафтар”дан қандай фарқи бор?

    “Темир дафтар”да фақат эҳтиёжманд, ўта кам таъминланган оилалар рўйхатга олинган бўлса, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”да бундан фарқли равишда ёшлар ва аёллар билан бирма-бир мулоқот қилиб, уларнинг эҳтиёжлари, қизиқишлари ўрганилади ва анкета сўровномасига қайд этиб борилади.
    Унда 18 ёшга тўлган 30 ёшдан ошмаган эркаклар ва хотин-қизлар “Ёшлар дафтари”га, 30 ёшдан ошган аёлларни “Аёллар дафтари”га киритиш учун таклиф берилади. Саволномада эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар – ижтимоий аҳволи оғир бўлган хотин-қизлар ва ёшлар бўйича маълумот тўлдириб, унда уларнинг яшаш манзили, паспорт белгилари, ИНН аниқ киритилади ва маълумоти, мутахассислиги, ишсизлик даражаси, оилавий аҳволи, яшаш шароити, оила аъзолари, даромад манбаи, экин ер майдони, чорва моллари, мавсумий даромади, фарзандлар тарбияси ўрганилади. Оилавий, ижтимоий ҳолати, ишсизлиги, меҳнат қилиш истаги бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотлар қайд этилиб, тегишли катакчалар белгиланади. Агар меҳнат фаолиятини юритиш бўйича ҳоҳиши бўлса бандликни таъминлаш йўналишлари (кодлари)дан бири сўровнома ўтказилаётган шахс томонидан танланади ва қайд этилади.
    Саволнома шакли тўлдирилгандан сўнг умумлаштириш учун туман штабига тақдим этилади. Муаммолар долзарблигига кўра таснифланиб, дафтарлар шакллантирилади. Сўнгра туман ва шаҳарлар кесимида “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарига киритилган муаммоларни бартараф этиш тизими йўлга қўйилиб, ҳудудий ҳокимликларнинг “Йўл харита”лари ишлаб чиқилади ва ижрога йўналтирилади.
    Мамлакатимизда хотин-қизлар ва ёшлар аҳолининг катта қисмини ташкил этади. Ижтимоий масалаларнинг аксарияти ҳам улар билан чамбарчас боғлиқ. “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”нинг юритилиши уларнинг ҳаётларида муҳим ўзгаришлар юз беришига туртки бўлиши муқаррар.
    Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.