Янгиликлар

17.09.2025
Табиатни асраш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Уни муҳофаза қилиш орқали нафақат ўзимизни, балки келажак авлодларнинг ҳам соғлом ва бахтли ҳаётини таъминлаймиз. Табиат бизнинг уйимиз ва ҳаётимиз манбаидир.Бироқ, айрим фуқаролар табиатга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлиши орқали унга зарар етказмоқда. Хусусан, фуқаро И.Ахмидов Тўрақўрғон туман Обод МФЙ ҳудудида “Хундай” экскаватори ёрдамида ноқонуний равишда кенг тарқалган норуда фойдали қазилмаларни ковлаб олаётганлиги аниқланган. Бу билан фуқаро И.Ахмидов Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунининг 4,15, 18-моддалари талабларини бузган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.2022 йилдаги “Норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан табиатга 292.620.237 сўм зарар етказган.Шу ўринда норуда фойдали қазилмалар нима деган савол туғилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.2022 йилдаги “Норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига илова “Норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартиби тўғрисида”ни Низомнинг 2-бандига кўра, норуда материаллар — таркибида металл бўлмаган, очиқ ёки карьер усулида қазиб олинадиган табиий ҳолича, тозалаб ёки қайта ишлаб қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш учун яроқли бўлган (қум, шағал, қум-шағал аралашмаси, мармар, гранит, гил ва гилли жинслар, табиий тош, оҳактош, гипс, мергель) норуда фойдали қазилмалар хом ашёси.Мазкур Низомнинг 25-26-моддаларига кўра, норуда материалларни ноқонуний қазиб олиш оқибатида табиий объектларга етказилган зарар суд томонидан қўлланилади, ер қаъридан фойдаланувчилар айбига иқрор бўлган ва зарарни ихтиёрий равишда тўлаган ҳолатлар бундан мустасно.Фуқаро И.Ахмидов ихтиёрий равишда ўзи томонидан табиатга етказилган зарарни тўлашдан бош тортган.Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг ҳал қилув қарори билан даъвогар Наманган вилоят Табиат ресурслари бошқармасининг жавобгар Ахмидов Илғоржон Асқаралиевичга нисбатан табиатга етказилган зарарни ундириш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилган.Жавобгар Ахмидов Илғоржон Асқаралиевичдан Наманган вилоят Табиат ресурслари бошқармасининг фойдасига 292.620.237 сўм табиатга етказилган зарар ҳамда давлат фойдасига 11704809,48 сўм давлат божи ундирилган.Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 62-моддасига кўра, фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар.Шундай экан, ҳар бир фуқаро табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиши, она табиатни асраб-авайлаши, табиатга ноқонуний етказилган ҳар қандай зарар учун жавобгарлик белгиланганлигини билиши лозим. Фуқаролик ишлари бўйичаЧуст туманлараро суди раиси И.Кўчкинова

Ишонч телефонлар

Сўровнома

Интинтерактив давлат хизматлардан фойдаланишдан мақсадингиз?

Фото галерея

Видео галерея