02.07.2025
2025 ЙИЛ УЧУН ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрел куни “2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Ушбу фармонни қабул қилишдан кўзданган асосий мақсад 30 триллион сўмлик давлат активлари ва ер участкаларини сотиш ва камида 10 триллион сўм тушумни таъминлаш, давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли 115 та жамият устав капиталидаги улушларни, 659 та кўчмас мулк объектини ва 6,1 минг гектар ер участкаларини савдога чиқариш, дастлабки босқичда камида 30 та фойдали қазилма кон ва участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога чиқаришт белгиланган.Фармон билан иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусий сектор улушини ошириш мақсадида 2030 йил 1 январга қадар давлат иштирокидаги корхоналарни (мудофаа ва хавфсизлик билан боғлиқ корхоналар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) ташкил этишга мораторий жорий этилди.Шунингдек, Фармонга асосан 2025 йил учун хусусийлаштириш дастури Наманган вилояти бўйича давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли 8 та жамият устав капиталидаги улушларни, 69 та кўчмас мулк объектини ва 274,4 гектар ер участкаларини савдога чиқариш режалаштирилган.