Тўрақўрғон тумани ҳокимининг қарори

Тўрақўрғон туманида ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланиш нормалари ва тартиби тўғрисидаТўрақўрғон тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимининг 2022 йил 16 августдаги 94-сонли хати ҳамда “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни 12,30-моддалари, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган “Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 7-бандига, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни 6, 25-моддаларига асосан,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Тўрақўрғон тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимининг 2022 йил 16 августдаги 94-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.2. Қуйидагилар:Тўрақўрғон туманида ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланиш тартиби (кейинги ўринларда -Тартиб) 1-иловага мувофиқ;Жисмоний шахслар томонидан ўсимлик дунёси объектларидан ҳаётий зарур эҳтиёжларни қондириш учун чекланган ҳажмларда бепул фойдаланиш меъёрлари (кейингиўринларда - Меъёрлар) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.3. Тўрақўрғон тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими (О.Маматалиев) жисмоний шахслар томонидан ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланишда ушбу қарор билан тасдиқланган Тартиб ва Меъёрларга амал қилиниши устидан назорат ўрнатсин.4. Ушбу қарор “Давр” газетасининг навбатдаги сонида расман эълон қилинсин ҳамда бир иш куни ичида ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.5. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Тўраев зиммасига юклансин.

Туман ҳокими

А.Мансуров

ILOVA: 1 To‘raqo‘rg‘on tuman hokimining 2022 yil 17 oktabrdagi 579-6-85-Q/22-son qaroriga 1-ilova

Тўрақўрғон туманида ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланиш

Т А Р Т И Б И

1. Ушбу Тартиб туман ҳудудида жисмоний шахслар томонидан ёввойи ўсимликларнинг техник, доривор хом-ашёсини, шунингдек, ёввойи ўсимликларни озиқ-овқат мақсадлари, ҳаётий зарур эҳтиёжлари учун бепул ғамлаш (йиғиш)даги умумий фойдаланиш тартибини белгилайди.2. Мазкур Тартиб ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга тадбиқ этилмайди.3. Мазкур Тартиб қуйидаги ўсимлик объектларига нисбатан амал қилмайди:аҳоли уй ва шахсий томорқалари, ҳусусий ер участкалари, қишлоқ хўжалиги фаолиятини юритишда мақсадли экилган маданий ўсимликлар, улар мевалари (шу жумладан дарахт ва бута мевалари), тез ўсувчан дарахт ва буталар мевалари;ёввойи ўсимлик дунёси объектларини питомник ва плантацияларда кўпайтирилган турли ўсимлик ҳиллари.4. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик дунёси объектларини, уларнинг қисмлари, мевалари ва маҳсулларини атроф табиий ўсиш муҳитидан ажратиб олиш деганда,-ўсимликларни йиғиш, териш, ғамлаш ҳамда ўсиш муҳитидан ажратиб олмасдан ёки фенологик кузатув, фото-видеога олиш, маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреатцион ва эстетик завқ олиш тушунилади.5. Ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланиш жисмоний шахслар томонидан ҳаётий зарур эҳтиёжларни қондириш учун бепул амалга оширилади.6. Жисмоний шахсларнинг ҳаётий зарур эҳтиёжлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик дунёси объектларини, уларнинг қисмларини, меваларини ҳамда маҳсулларини атроф табиий муҳитдан умумий фойдаланиш учун ажратиб олиш киши бошига бир йилга чекланган миқдорда бепул амалга оширилади.7. Ўсимлик дунёси объектларидан ҳаётий зарур эҳтиёжларни қондиришучун умумий фойдаланиш ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишнинг қуйидаги турлари бўйича чекланган ҳажмларда бепул амалга оширилади:ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар техник хомашёсини йиғиш ва тайёрлаш;ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар доривор хомашёсини йиғиш ва тайёрлаш;ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни озиқ-овқат мақсадлари учун йиғиш ва тайёрлаш;ўсимлик дунёси объектларидан маданий-маърифий, ўқув-тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ва эстетик мақсадларда фойдаланиш.8. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:ўсимлик дунёси объектларидан ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ фойдаланиш;ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш борасидаги бузилган ҳуқуқларининг тикланиши ва ўзларига етказилган зарарнинг ўрни қопланиши;ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларга ва уларнинг яшаш фаолияти маҳсулотларига нисбатан мулк ҳуқуқига.

9. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчилар қуйидаги мажбуриятларни бажариши лозим:ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида белгиланган қоидаларга, ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш нормалари ва нормативларига риоя этиши;фойдаланишга бериб қўйилган ўсимлик дунёси объектларидан оқилона фойдаланиши;ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва такрор кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириши, шунингдек бириктирилган ҳудудларда ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида идоравий ва (ёки) ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириши;ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш жойларида ёнғин хавфсизлигига риоя этиши ва ёнғинга қарши тадбирларни амалга ошириши, ёнғинлар чиққан ҳолларда эса уларни ўчириш чораларини кўриши;ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида киритиши;карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандаларни, ўсимликлар касалликларини ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш мақсадида ўсимлик дунёси ҳолати устидан мунтазам равишда кузатувлар ўтказиши, улар аниқланганда эса топилган ўчоқларни тугатиш чораларини кўриши;ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник тадбирларни амалга ошириши;бошқа ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини бузмаслиги;

Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузган ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ ҳажмда қоплаш.10. Жисмоний шахсларнинг ҳаётий зарур эҳтиёжлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик дунёси объектларини, уларнинг қисмлари, мевалари ва маҳсулларини атроф табиий муҳитдан умумий фойдаланиш учун ажратиб олиш миқдори давлат захира ер майдонларида ушбу тартибга мувофиқ ва ўрмон хўжалигидаги давлат органлари ва бошқа идоралар эгалигида бўлган давлат ўрмон фонди ҳудудидаги ўсимлик объектларидан умумий фойдаланиш (фуқаролар истеъмоли ва эҳтиёжи учун) ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар билан келишилган ҳолда (розилиги билан) амалга оширилади.11. Қизил китобга ва Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция (CITES)нинг I, II ва III иловаларига киритилмаган, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар, уларнинг қисмлари, ҳаётий фаолият маҳсулотларини умумий фойдаланиш учун белгиланган меъёрларга мувофиқ экспорт қилинган ҳолатларда рухсатсиз олиб чиқилади.12. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни, уларнинг қисмларини олиб кириш учун тўлов ундирилмайди.13. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида умумий фойдаланиш меъёрларидан ортиқ ва ноқонуний равишда йиғилган, тайёрланган, шунингдек, соҳага оид қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда унинг ҳудудига олиб кирилган ёки олиб чиқиб кетишга уринилган ҳолдаги ўсимлик дунёси объектлари тартиббузарлардан олиб қўйилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ёки қўмитанинг жойлардаги ҳудудий органлари томонидан уларни сотиш ҳуқуқига эга бўлган савдо ташкилотларига шартномавий нархлар бўйича сотиш учун берилади.14. Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.15. Жисмоний шахслар ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш оқибатида етказилган зарарни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда қоплашлари шарт.Зарарни қоплаш айбдорларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликдан озод қилмайди.

To‘raqo‘rg‘on tuman hokimining 2022 yil 17 oktabrdagi 579-6-85-Q/22-son qaroriga

2-ilova Жисмоний шахслар томонидан ўсимлик дунёси объектларидан ҳаётий зарур эҳтиёжларни қондириш

учун чекланган ҳажмларда бепул фойдаланиш

М Е Ъ Ё Р Л А Р И

Ўсимликтури

Ажратиб олиш меъёрлари,

(киши бошига)

1.

Зира (уруғи)

10  грамм

2.

Доривормойчечак (гули)

50  грамм

3.

Зирк (меваси)

10  грамм

4.

Ёввойиқизилдўлана (меваси)

100  грамм

5.

Кийикўти (барчааъзолари)

25  грамм

6.

Газандаўт (барчааъзолари)

50  грамм

7.

Осиёялпизи (танасивабарги)

25  грамм

8.

Ачамбити (танаси)

50  грамм

9.

Дастарбош (гуллари)

10  грамм

10.

Зубтурум (барги)

25  грамм

11.

Чучукмия (илдизи)

100  грамм

12.

Бўймадарон (гуллари)

25  грамм

13.

Қирқбўғим (танаси)

25  грамм

14.

Наъматак (меваси)

100  грамм

15.

Исириқ (барчааъзолари)

150  грамм

16.

Гулхайри (илдизи)

100  грамм

17.

Далачой (барчааъзолари)

25  грамм

18.

Арпабодиён (меваси)

10  грамм

19.

Марваридгул (гули, барги)

25  грамм

20.

Сувқалампири (танаси)

50  грамм

21.

Тирноқгул (танаси)

25  грамм

22.

Кўка (гуливабарги)

50  грамм

23.

Эрмон (барчааъзолари)

100  грамм

24.

Руян (барчааъзолари)

50  грамм

25.

Сано (барчааъзолари)

25  грамм

26.

Чаканда (барчааъзолари)

100  грамм

27.

Валерияна (барги)

100  грамм

28.

Тоғрайҳони (танаси, барги)

50  грамм

29.

Данаклиоққурай (танаси)

100  грамм

30.

Адонис (танаси, барги)

25  грамм

31.

Замбуруғ (танаси)

1  кг

32.

Равоч (барг банди)

300  грамм

33.

Лимон ўт (танаси)

100  грамм

34.

Шўра (барглари, танаси)

200  грамм

35.

Қоқиўт (танаси, барги)

100  грамм

36.

Мармарак (танаси, барги)

25  грамм

37.

Қарақат (танаси, барги)

25  грамм

38.

Сачратқи (танаси, илдизи)

100  грамм