#саховат

Инсон учун саломатликдан бебаҳо  бойлик йўқ. Тани сиҳатлик барча қувончлар манбаи. Аммо, бу ҳаётда турли хасталикка чалиниб, моддий етишмовчиликларга учраётганлар бор.

Ўтказилаётган сайёр қабулларда  кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларнинг тиббий кўмак мазмунидаги мурожаатлари алоҳида назоратга олинади.

Бугун ана шундай тоифадаги 20 нафар беморларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 мартдаги Ф-18-сонли фармойишига кўра даволаниш ҳаражатлари учун ажратилган жами 272 миллион 995 минг сўм маблағ сертификатлари "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Бахтияр Анаркулов, туман ҳокими Шерали Қосимов томонидан топширилди.

Эътибор ва ғамҳўрликдан баҳраманд бўлганлар муҳтарам Президентимизга миннатдорчилик билдирдилар.