#долзарб_мавсум
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги Ишчи гуруҳи Тўрақўрғон туманида пахта ҳосили йиғим-теримининг боришини ўрганишди.
Дастлаб 48 гектар майдонда хорижий нав пахта етиштирилган"Зумрад, Ибрат" фермер хўжалиги далалари кўриб чиқилди. Бу ерда ҳосил юз фоиз фермернинг ўзига қарашли машина ёрдамида териб олинади. Кунига 20 тоннадан пахта топширилмоқда.
Жами 237 тонналик хирмон уйишга аҳд қилинган хўжаликда биринчи теримнинг ўзидаёқ 40 центнердан ҳосил чиқяпти.
Шунингдек, "Ибрат файз толаси", "Бахтиёр, Неъматжон, Шавкатжон", "Комилжон ота ЭОК", " Комилов Турсунбой" фермер хўжаликларида ҳам теримнинг бориши кўздан кечирилди.
Вилоят ҳокими мавсумга ишсиз аҳолини кўпроқ жалб этиб, оилавий даромадларини оширишга даъват қилиш, машина теримини самарадорлигини ошириш, ундан сўнг майдонларда қолган пахтани ҳам тозалаб йиғиб олиш, исрофгарчиликка йўл қўймаслик ҳақида кўрсатмалар берди. Илғор теримчиларга совғалар тарқатилди.
Маълумот учун: туманда жорий йилда 85 та фермер хўжаликлари томонидан 3119 гектар майдонда пахта етиштирилди. Шундан 1503 гектари техника ёрдамида териб олинади.






