Пахтазорга келинг, сизни меҳнат завқи ва муносиб рағбат кутмоқда

Пахта – саноатимизнинг энг қимматбаҳо хом ашёларидан бири. Бундан ташқари, ишсиз аҳоли учун яхшигина даромад манбаи.

Бугун Тўрақўрғон далаларида қайноқ меҳнат ҳукмрон. Юрагида юртпарварлик руҳи борки инсон теримга чиққан.

Туман ҳокими Шерали Қосимов уларни йўқлаб, кўмак учун миннатдорчилик билдирди. “Валижон, Набижон саховати” фермер хўжалигида ҳар куни 200 килограммдан ошириб пахта тераётган Оқтош маҳалласидан чиққан 150 нафар ҳашарчиларга ҳамда “Комилов Турсунбой” фермер хўжалигида комбайнда 30-40 тонна ҳосил йиғаётган механизатор ва юкловчиларга совғалар топширилди.

Азиз туманимиз аҳолиси, чевар опа-сингиллар! Сентябр-октябр ойларида давом этадиган теримда сиз ҳам иштирок этинг. Ҳар килограммига 2000 сўмдан ҳақ тўлаб бориляпти. Қанча кўп терсангиз шунча яхши даромадга эга бўласиз. Иш билан банд бўлмаган оила аъзоларингиз билан келсангиз, янада кўпроқ пул топасиз. Сизни пахтазорда кутяпмиз!