Жамоат транспорти: "Бир миллионлик шаҳар"га яраша хизмат кўрсатилади

Хабарингиз бор, Наврўз байрами арафасида наманганликлар учун яна бир совға хориждан яна 30 та замонавий автобуслар етиб келган эди.

Янги автобуслар 7 апрель кунидан шаҳар кўчаларида ҳаракатлана бошлайди. Шу муносабат билан бугун бўлиб ўтган тантанали тақдимот маросимида вилоят жамоатчилиги: нуронийлар, соҳа фахрийлари ва ишчилари иштирок этдилар. 

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов табрик сўзида вилоят марказида йўловчи ташиш тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб, бу каби лойиҳалар давом эттирилишини таъкидлади.

Шундан сўнг расмзий лента қирқилиб, жамоатчилик вакиллари янги автобус қулайликлари билан танишдилар.

“Турон-95 МБИ” МЧЖ томонидан олиб келинган ва Хитойнинг “ZHONG TONG BUS” компаниясида ишлаб чиқарилганмазкур жамоат транспортларида йўловчилар учун барча шароитлар мавжуд.

Хусусан, 27 ўриндиқли автобус ёзда совитиш, қишда иситиш тизимига эга. “GPS” тизими ва ҳар томонлама видеокузатув камералари билан жиҳозланган. Ногиронлиги бор кишилар учун махсус йўлак (пандус) ҳамда алоҳида жой ажратилган.Эслатиб ўтамиз, ушбу автобуслар 5-сонли Чорсу-Проктология шифохонаси, 6-сонли Чорсу-Машад ҳамда 7-сонли Оромгох-Чорсу йўналишларида ҳаракатланади.