“Давлат ҳокимиятини ташкил этиш тизимини янада ислоҳ этишнинг конституциявий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мавзусидаги “Давра суҳбати”да
Тўрақўрғон тумани ҳокими
Мансуров Ахрор Ахмадалиевичнинг
Ҳукумат ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг конституциявий ваколатлари, уларнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини бажариш учун масъулиятни ошириш тўғрисида
МАЪРУЗАСИ
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!
Барчамизга маълумки сўнгги йилларда “Инсон қадри учун” деган ғоя асосида маҳаллабай, хонадонбай ишлаш орқали аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, эҳтиёжманд оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, камбағалликдан чиқариш бўйича манзилли ва тизимли ишлар амалга оширилди ва ҳозирда ҳам давом этмоқда.
Ҳурматли Президентимиз ташаббуслари билан бу борада секторбай, маҳаллабай, хонадонбай ишлашдек халқни рози қилишнинг самарали тизими йўлга қўйилди. "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"нинг жорий этилиши эса аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ижтимоий ҳимоялашда ҳақиқий дастуриламал бўлмоқда.
Бу борада бир қатор Қарор, фармонлар қабул қилинди ва манзилли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан,Муҳатарам Президентимизнинг (25.10.2022 йил) ПҚ-408-сонли қарорлари доирасида туманимиздаги маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб ички йўллар, ичимлик сув ва электр энергия ҳамда ижтимоий соҳа объектларини яхшилаш орқали аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш режалаштирилган.
Биргина ушбу қарор билан туманимизга жами 35 млрд 893 млн. сўм, шундан,электр энергияси таъминотини яхшилашга 1 млрд 693 млн .сўм, ички йўлларни таъмирлаш учун 12 млрд 441 млн. сўм, ичимлик сув таъминотини яхшилаш учун 21 млрд 759 млн. сўм маблағ ажратилган бўлиб,ушбу йўналишига 2010-2016 йилларда 2 млрд 871 млн. сўм маблағ ажратилган ёки 2022 йилга нисбатан 10-12 баробар кам маблағ ажратилган.
Мисол учун,2022 йилнинг ўзида 15 та маҳалланинг 16 та кўчасида 32,2 км (27,2 км асфальт, 1,1 км бетонлаш, 3,9 км шағаллаш) ичкийўлларни таъмирлаш учун 12 млрд 441млн.сўм;
- 13 та маҳаллада 129,2 км ичимлик сув тармоғи ва 6 та сув қудуғи қазиш учун 21 млрд 759 млн.сўм;
- 6 та маҳаллаларга 6 та ТП, трансформатор ўрнатиш ва 7,5 км янги ҳаво тармоқлари тортиш учун 1 млрд 693 млн.сўм маблағ ажратилди.
Биргина аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича ортга назар соладиган бўлсак 2010-2016 йилларда туман бўйича 106 минг нафар аҳоли ёки 45 фоизи ичимлик суви билантаъминланган бўлса, 2022 йилда ушбу кўрсаткич 80 % га (190 минг нафар) етказилди. Жорий йилда белгиланган дастурлар доирасида режалаштирилган ишларни амалга ошириш натижасида ушбу кўрсаткич 90 % га (213 минг нафар) етказилади.
Шунингдек, ВазирларМаҳкамасининг (24.11.2022 йил) 670-сон қарори доирасида Тўрақўрғон туманида 29 та объектларга жами 5,2 млрд. сўм маблағлар қурилиш ва таъмирлаш ишларинибажариш учун ажратилди.
Бундан ташқари,ҳурматли юртбошимизнинг (30.12.2022 йил) ПҚ-465-сонли қарорларига асосан, жорий йилда 6та ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектларида янги қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш учун 127 млрд 955 млн. сўм бюджет маблағлари ҳисобидан ажратилди.
Мазкур ҳаракатларнингбарчаси “Инсон қадри учун” ғоясини ўзида мужассам этган деб бемалол айтишимиз мумкин.
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!
Барчамизга маълумки, ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича халқимиз фикри асосида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Конституция лойиҳасидаги моддалар сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалар сони 275 тадан 434 тага ошди. Яъни, Асосий қонунимизматни қарийб 65 фоизга ортди ва халқимиз таклифлари асосида янгиланди.
Шуни алоҳида айтиш керакки, бугунги кунга қадар Конституция қабул қилишда дастлаб лойиҳа ишлаб чиқилиб, кейин халқ муҳокамасига қўйиларди. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда халқ фикри ва таклифлари ўрганилмаган эди.
Конституциянинг бу матни олим-у мутахассислар томонидан фақат кабинетларда яратилмади. Балки, даставвал икки босқичда халқимизнинг фикри, таклифлари ўрганилди, шундан сўнггина Конституция лойиҳаси тайёрланди.
- биринчи босқичда Конституция лойиҳасини шакллантириш учун фуқароларимиз 60 мингдан зиёд таклиф беришди;
- иккинчи босқичда Конституция лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди. Оммавий ахборот воситалари, Интернет тармоқлари орқали лойиҳа билан аҳоли танишиб, таклиф ва мулоҳазалар айтилди.
Шу билан бирга, меҳнат жамоалари, олийгоҳлар, маҳалла фаоллари ва зиёлилар билан бўлиб ўтган муҳокамаларда ҳам яна қўшимча таклифлар келиб тушди.
Буларнинг ҳаммаси янги таҳрирдаги Конституцияда жамиятнинг барча қатламлари манфаатлари инобатга олингани, Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамият жипслашгани, Бош Қомусимиз том маънода халқ Конституцияси бўлаётганидан далолат беради.
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!
Рухсат берсанглар Ўзбекистон Республикаси Конституцияга киритилаётган ўзгаришларга қисқача тўхталиб ўтсан.
Биринчи навбатда, Конституцияда Ўзбекистон – суверен, демократик, ҳуқуқий ва ижтимоий давлат экани қатъий белгилаб қўйилмоқда.
Аввалги тахрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияда Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида 7 та модда мавжуд бўлиб, 99-моддада Вилоятлар, туманлар ва (шаҳарларда) ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари бўлиб, улар давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ўз ваколатларига талуқли масалаларни ҳал этадилар деб белгилаб қўйилган эди.
Конституциянинг янги лойихасида Маҳаллий давлат бошқаруви тизими тубдан ўзгармоқда яъни 120-моддасида “Вилоят, туманлар (шаҳар) ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас”лиги қатъий белгилаб қўйилди.
Ушбу янгилик асосида Кенгашларнинг фаолияти, авваламбор, маҳаллий аҳоли манфаатларидан келиб чиқиб қарорлар қабул қилишга йўналтирилса, ҳокимнинг фаолияти эса мазкур қарорларни ижро қилишга қаратилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Конституцияга яна қатор ўзгаришларкиритилмоқда.
Жумладан,
Кучли ижтимоий ҳимоя ва муҳтожларга ғамхўрлик – давлат сиёсатининг муҳим йўналиши бўлиб қолади.
Тарихимизда илк бора Ўзбекистон – ижтимоий давлат, деб белгиланмоқда. Яъни, инсонга эътибор ҳамда ғамхўрлик – давлат ва жамиятнинг энг асосий бурчи экани мустаҳкамланаяпти.
Конституцияда камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш бўйича давлат ўзига қатор янги мажбуриятлар олиши белгиланмоқда. Умуман давлатнинг ижтимоий соҳадаги мажбуриятлари билан боғлиқ Конституциядаги нормалар 3 баробар кўпайтириляпти.
Хусусан, Конституцияда ҳар кимнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи белгиланмоқда. Ушбу норманинг амал қилиши ҳар бир фуқаро, жумладан, ёш оилаларнинг ўз бошпанасига эга бўлишини таъминлаб, кишиларнинг ҳаётдан розилик даражасини оширади.
Таълим олиш ҳуқуқи ва имконияти кенгайтирилади, ўқитувчилар конституциявий мақомга эга бўлади.
Ижтимоий давлатга хос ёндашувлар таълим соҳасига оид кўплаб модда ва нормаларда ҳам ўз ифодасини топмоқда. Таълим ва илм-фанга оид нормалар қарийб 2баробарга ошмоқда.
Жумладан, фуқароларнинг олий таълим муассасаларидадавлатгранти ҳисобидан ўқишҳуқуқи қатъий белгилаб қўйилди.
Конституция лойиҳасида Ўзбекистон – ҳуқуқий давлат, деб белгиланмоқда.
Жумладан, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олиймақсади, дея эълон қилинар экан, унда инсон ҳуқуқларига оид нормалар 3 бараварданортиққа ошмоқда.
Инсонҳуқуқ ва эркинликлари қонунларимизнинг, ҳар бир вазирлик ва идора фаолиятининг мазмунигаайланишиқатъийталаб сифатида белгиланяптики, бу ҳол давлат органлари ҳамда мансабдор шахсларнинг фақат ва фақат фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб фаолият кўрсатишига асос бўлади.
Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари сезиларли даражада кучайтирилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланмоқда. Ўлим жазосини тақиқлашни конституциявий даражада белгиланиши инсонни ҳаётдан ҳатто давлат ҳам маҳрум этишга ҳақли эмаслигини кафолатлайди.
Бундан ташқари, шахс суднинг қарорисиз 48 соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмаслиги белгиланяпти.
Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлар доираси кенгаймоқда.
Биринчи маротаба ҳар ким Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ, агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат этишга ҳақли эканлиги мустаҳкамланмоқда. Бу фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси нафақат миллий қонунчиликда белгиланган нормалар, балки халқаро ҳуқуқ асосида ҳам ҳимояланишини таъминлайди.
Булардан ташқари, ҳар ким давлат органларининг ёхуд улар мансабдор шахсларинингқонунгахилофқарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилганзарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши ҳуқуқига эгалиги қайд этилмоқда.
Ёшлар ҳуқуқлари ҳимояланиши ва уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирокини рағбатлантириш кафолатланмоқда.
Жумладан, давлат:
- ёшларҳуқуқлари ҳимояланиши ва уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирокини рағбатлантиришни кафолатламоқда;
- ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, халқнинг бой маданий меросидан фахрланиш, ватанпарварлик туйғуларини шаклланишига ғамхўрликқилиши белгиланмоқда.
Рақобатбардош миллий иқтисодиёт, хусусий тадбиркорлик ва мулк ҳуқуқи кафолатлари мустаҳкамланмоқда.
Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланиши қатъий белгиланмоқда. Бу фуқаролар ҳаёти фаровонлигини оширишга йўналтирилган Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланиши, мулкдорлар қатламини кенгайишига хизмат қилади.
Инсон фаровон яшаши, давлат барқарор ривожланиши учун самарали, ихчам ва халқчил давлат бошқаруви жорий қилинади, парламентаризмни кучайтириш сари дадил қадам қўйилади
Янги таҳрирдаги Конституция халқпарвар давлат қуриш мақсадида кучли парламент, ихчам ва масъулиятли ҳукумат, мустақил ва адолатли суд тизимини барпо этишга қаратилган.
Парламент палаталарининг ваколатлари қайта кўриб чиқилмоқда. Унга кўра, Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг ваколатлари сезиларли даражада кенгаймоқда, икки палата ишидаги такрорланишлар бартараф этилиб, ҳар бирининг масъулият соҳаси аниқ белгиланмоқда.
Барча масалалар ечими чинакам халқ овози бўлган маҳалла даражасига туширилади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмаслиги белгилаб қўйилмоқда. Конституциямизда мазкур кафолатнинг белгиланиши маҳаллаларга ўз ҳудудини мустақил бошқариш, аҳоли манфаатларидан келиб чиқиб давлат билан шериклик асосида муаммоларни ҳал этиб бориш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, самарали жамоатчилик назоратини амалга ошириш, аҳоли фаровонлигини таъминлашга муҳим имкониятларни тақдим этади.
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!
Хулоса қилиб айтаманки, Янги таҳрирдаги Конституциянинг қабул қилиниши:
Биринчидан,“Инсон қадри учун” тамойили асосида халқ фаровонлигини янада ошириш, давлат ва фуқаролик жамиятини жадал ривожланиши учун мустаҳкам асос яратади.
Иккинчидан, ижро ҳокимияти органларининг масъулиятини оширишга, давлатнинг янги мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда Ҳукумат ва ҳокимлар олдида турган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлашга хизмат қилади.
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!
Аввало менга сўз берганингиз учун ўз минаддорчилигимни билдираман ва вилоятда қолаверса Республикада энг ёш ҳоким сифатида Ҳурматли юртбошимизнинг биз каби ёш раҳбарларга бераётган эътиборлари ва ишончларини оқлаш учун туманимиздаги барча аҳоли қатламига бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган эзгу ишлар, “Инсон қадри учун” ғояси асосида амалга оширилаётган ижобий ишларни етказиш йўлида бор куч ғайратим билан ишлайман.
Ҳаётимизда осойишталик хукмрон экан, оилаларимизда, юртимизда тинчлик, хотиржамлик ва фаровонлик барқарор бўлади.
Яна бир бор барчангизга сиҳат-саломатлик, чексиз куч-ғайрат, ютуқ ва омадлар, оилавий бахт ва саодат тилайман. Доимо соғ-омон бўлинг!
Эътиборингиз учун катта раҳмат.