Аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш босқичлари, Аҳолини рўйхатга олиш тадбири иқтисодий жиҳатлари ва бу тадбир бизга нима беради?
Бирлашган миллатлар ташкилотига аъзо давлатлар ҳар 10 йилда аҳолини рўйхатдан ўтказишлари орқали аҳоли сони, ёши, жинси, маълумоти, иш жойи, миллати, шунингдек, турар- жойи ва яшаш шароитлари каби саволларга жавоб бериши керак бўлади. Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ишлари кенг қамровли тадбир бўлиб, кетма-кет хамда бир вақтнинг ўзида тегишли тадбирларни амалга ошириш мумкин бўлган босқичларни ўз ичига олади. Биринчи босқичда Аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий хужжатлар тайёрланади, рўйхатга олиш тадбири дастурини, аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш, унинг натижаларини олиш ва эълон қилишни ташкил этиш услубияти ишлаб чиқилади, хар бир рўйхатга олувчиларни ўз худуди бўйича хариталар билан таъминланадиХар бир хонадон рақамланиши ва кўчалар номланиши амалга оширилади. Шунингдек, рўйхатга олувчиларни танлаш ҳам энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Чунки маълумотларнинг тўғрилигига бевосита масъул бўладилар ва шакллантирилган маълумотлар хаққоний бўлиши шарт. Бу жараёнга вояга етган ёшдаги ва муомила лаёқатига эга бўлган шахслар жалб этилиши мумкин. Биринчи навбатда, Президент ҳузуридаги статистика агентлиги ва унинг ҳудудий органлари ходимлари, олий таълим муассасалари ўқитувчилари ва юқори босқич талабалари, академик лицейлар ва умумтаълим мактаблари ўқитувчилари, шунингдек, бошқа тоифадаги шахслар ҳам, мазкур жараёнда иштирок этишга рози бўлган тақдирда, жалб қилиниши мумкин. Туман ва шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда жойларда рўйхатга олувчи ходимларни ўқитиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади ва зарурат туғилса, уларга қўшимча маслаҳатлар берилади.Иккинчи босқичда бевосита аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш ишлари амалга оширилади, яъни аҳоли тўгрисидаги маълумотлар йиғилади.Учинчи боскичда ахолини рўйхатга олиш тадбири натижаларини эълон қилиш ва уларни тарқатиш ишлари амалга оширилади.Аҳолини рўйхатга олиш тадбири иқтисодий жиҳатлари ва бу тадбир бизга нима беради?Халқаро тажрибага асосан, аҳоли сони бўйича аниқ ва яхлит маълумотлар аҳолини рўйхатга олиш асосида олинади. Аҳолини рўйхатга олиш якунларига қараб ўтмиш ва ҳозирги давр ҳақида фикр ва мулоҳазалар юритиш ҳамда келажакни прогноз қилиш мумкин булади.Аҳолини рўйхатга олиш тадбири иқтисодий жиҳатдан бизга нима беради?Биринчидан, аҳоли сони, ёш таркиби, жинси, чет эл фуқаролари ва фуқароларик бўлмаганлар сони, аҳолини яшаш шароитлари ва умумий демокрафик кўрсаткичларга аниқлик киритилади.Иккинчидан, Республика ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлиги, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича дастурларни манзилли ишлаб чиқишда ахборот манбаи сифатида хизмат қилади.Учинчидан, аҳоли пунктларининг инфратузилмасини яхшилашда, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқишда ишлатилади. Аҳолини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар қайси молиявий манбалар ҳисобига қопланади? Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясига мувофиқ аҳолини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун кўзда тутилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига молиялаштирилади. Молиялаштириш учун зарур маблағлар ҳажми Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлиги, Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ва бошқа масъул идоралар ҳисоб-китоблари асосида, шунингдек, тендер савдолари ва тендер хужжатларини расмийлаштириш натижалари бўйича аниқланади.