Қишлоқ хўжалигида бирор бир агротехник тадбир вақтида бажарилмай қолса ёки сифатсиз бажарилса, ҳосилдорлик кутилган натижа бермайди. Шунинг учун ҳар бир жараён ўз муддатида ўтказилиши муҳим.

Айни кунда пахта ҳосилини йиғиб олиш баробарида 2025 йил бошоқли дон етиштириш учун ҳаракат бошланган.

Туманда жорий йилда жами 4876 гектар, шундан 4009 гектар пахта майдонига ғалла экилади.

Пахта селекцияси ва уруғчилиги етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Наманган илмий тажриба станциясида туман секторлари раҳбарлари иштирокида оқсоқоллар, ММТ раислари ва қишлоқ хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари билан шу масалада кенгашиб олинди.

Айтиб ўтилганидек, қуёшли кунлардан фойдаланиб, пахта ҳосили териб олинган ва режадаги очиқ майдонларга пешма-пеш дон сепишни тезлаштириш зарур. Кўп йиллик тажрибага эга нуронийлар ҳар бир ҳудуд кесимида тадбирни кечикмай бажарилишини назорат қилиб борадилар.

Йиғилишда масалага доир яна керакли топшириқ ва тавсиялар айтиб ўтилди.