2022 - yil 5 - oktabr                                   VI-37-61-6-85-K/22                  To‘raqo‘rg‘on tumani hokimligi

 

Тўрақўрғон туманида “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали 2-мавсумда энг кўп овоз тўплаган таклифлар учун маблағлар ажратиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 126-моддасига асосан, “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаган таклифларни кўриб чиқиб, Халқ депутатлари Тўрақўрғон туман Кенгаши

Қ А Р О Р     Қ И Л А Д И:

  • Тўрақўрғон тумани ҳокимлигининг молия бўлими мудири У.Ахмедходжаевнинг Тўрақўрғон туманида “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаган таклифлар учун маблағлар ажратиш тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сонли ҳамда 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли карорлари ижросини туманда таъминлаш мақсадида, “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан, жорий йилнинг 1 февралидан 2 апрелигача бўлган муддат оралиғида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаган таклифлар:

  • биринчи ўринда, 3481 та овоз билан Тўрақўрғон туман Халқ таълими бўлимига қарашли 24-сонли умумий ўрта таълим мактабига мослаштирилган воллейбол ва баскетбол майдони қуриш харажатлари

учун 200,0 (икки юз миллион) млн. сўм (ID рақами: 0920600005);

  • иккинчи ўринда, 3217 та овоз билан туман Тиббиёт бирлашмасига замоновий турдаги рентген аппаратини сотиб олиш харажатлари учун 1100,0 (бир миллиард, бир юз миллион) млн. сўм (ID рақами: 0920600212);
  • учинчи ўринда, 2933 та овоз билан “Олчин” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Олчин”, “Наманган” ва “Замбаркўприк” кўчаларини таъмирлаш, шағаллаштириш ва 3 км йўлни асфалтлаш харажатлари учун 950,0 (тўққиз юз эллик миллион) млн. сўм ( ID рақами: 0920600025);
  • тўртинчи ўринда, 2677 та овоз билан туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 11-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотини жорий таъмирлаш ва моддий техника базасини янада яхшилаш харажатлари учун 900,0 (тўққиз юз миллион) млн. сўм (ID рақами: 0920600024);
  • бешинчи ўринда, 2425 та овоз билан собиқ Тўрақўрғон ҳизмат кўрсатиш ва сервис техникуми (Президент таълим муассасалари агентлигига қарашли, Тўрақўрғон тумандаги ихтисослаштирилган мактаб) биносини жорий таъмирлаш харажатлари учун 1000,0 (бир миллиард) сўм (ID рақами: 0920600125);
  • олтинчи ўринда, 2383 та овоз билан Тўрақўрғон туман Халқ таълими бўлимига қарашли 43-сонли умумий ўрта таълим мактабига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 716-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, моддий-техник базасини янада яхшилар яъни, 16 та замонавий компьютер сотиб олиш харажатлари учун 100,0 (бир юз миллион) млн. сўм (ID рақами: 0920600111);
  • еттинчи ўринда, 2338 та овоз билан “Тепа Найманча” МФЙ ҳудудидаги Сой бўйи кўчасига тик артизан қудуқ қазиш, тик артизан қудуқ, сув минораси, сувни қаттиқлик даражасини юмшатиб берувчи ускуна (умягшитель), хавфсизлик-ҳимоя қўрғони биноси билан трансформатор ( 63 кв ТП) харажатлари учун 900,0 (тўққиз юз миллион) млн. сўм (ID рақами: 0920600087);
  • саккизинчи ўринда, 2265 та овоз билан Тўрақўрғон туман Халқ таълими бўлимига қарашли 38-сонли умумий ўрта таълим мактабини таъмирлаш харажатлари учун 120,0 (бир юз йигирма миллион) млн. сўм; (ID рақами: 0920600094);
  • тўққизинчи ўринда, 2260 та овоз билан “Ободон” маҳалла фуқаролар йиғинига тоза ичимлик суви қудуғи қазиш ҳамда сув тармоғи

тортиш харажатлари учун 600,0 (олти юз миллион) млн. сўм; (ID рақами: 0920600080);

  • ўнинчи ўринда, 2257 та овоз билан “Ўрта қишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинига тоза ичимлик суви қудуғи қазиш ҳамда сув тармоғи тортиш харажатлари учун 870,0 (саккиз юз етмиш миллион) млн. сўм; (ID рақами: 0920600165).

Туман бўйича танловнинг 2-босқичида ғолиб топилган жами 10 та лойиҳага “Ташаббусли бюджет” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 6740,0 (олти миллиард, етти юз қирқ миллион) сўм тегишли лойиҳа эгаларининг молиялаштирувчи ташкилотлари учун очилган ҳисоб рақамларига кўчириб берилсин.

  • Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Б.Кобулов), туман ҳокимининг ўринбосари (А.Тўраев), туман ҳокимлигининг молия бўлими (У.Ахмедходжаев), туман бўйича ғазначилик бўлинмаси (Д.Дадабоев), туман тиббиёт бирлашмаси (А.Джўраев), туман халқ таълими бўлими (Н.Тўхтаназаров), туман мактабгача таълим бўлими (З.Умарова), туман қурилиш бўлими (А.Худойбердиев), туман ҳокимлигининг бош хисобчиси (М.Ибрагимов), туман Ободонлаштириш бошқармаси (М.Аппоқов) ва назарда тутилган пул маблағларини йўналтиришга бевосита алокадор бошқа масъулларга:
  • ажратилган пул маблағлари доирасида белгиланган тартибда тўловларни амалга ошириш;
  • молиялаштириш манбасини очиш учун ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатларни туман молия бўлими ва туман бўйича ғазначилик бўлинмасига тақдим этиш;
  • ажратилган маблағлардан тўғри, мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш;
  • ажратилган мақсадли маблағларни ўз вақтида ва самарали ишлатилиши юзасидан молиявий ҳисоботлар асосида тизимли ўрганишлар олиб бориш ва ўрганиш натижаларига кўра, ишлатилмаган ва иқтисод қилинган маблағларни туман маҳаллий бюджетига қайтариш чораларини кўриш;
  • ғолиб деб топилган лойиҳаларни амалга ошириш учун қурувчи- пудратчи ташкилотларни танлаш мақсадида, ўтказиладиган тендер- танловларини очиклик ва шаффофлик нормалари асосида ўтказилишини таъминлаш;
  • мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар ва маблағларнинг сарфланиш тартиби ҳамда очиқланиши зарур бўлган барча молиявий

рақамлар тўғрисида халк депутатлари туман Кенгашининг сессияларида мунтазам ахборот ва хисоботлар тақдим этиб бориш вазифалари юклатилсин.

  • Мазкур қарор ижросини таъминлаш туман ҳокимининг биринчи ўринбосарига (Б.Қобулов), карор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси зиммаларига юклатилсин.

 

 

Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси                                                                                                                                   А.Мансуров

                                                                                                                                                                                                      

Xalq deputatlari To‘raqo‘rg‘on tuman Kengashining 2022 yil 5 oktabrdagi

VI-37-61-6-85-K/22-son qaroriga 1-ilova

 

Тўрақўрғон туман бўйича 2022 йил 2-босқич жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштириш бўйича
МАНЗИЛЛИ РЎЙҲАТ
Т/р Ғолиб таклифлар маълумотлари Хақиқатда ажратилган маблағ (минг сўмда) Молиялаштириш манбааси Буюртмачи ташкилот
ID рақами Қисқача мазмуни Тўплаган овоз сони
  6 937 048    
1
920600005
24-сонли умумий ўрта таълим мактабига усти ёпиқ мини стадион ҳамда битта мослаштирилган волебол ва баскетбол майдони қўриш. 3481 200 000 Фуқаролар ташаббус жамғармаси Туман Халқ таълими бўлими
2 920600212 Тиббиёт бирлашмасига замоновий турдиги рентген аппаратини сотиб олиш керак. Амалда ишлатиб келинаётган Рентген аппарати моддий эскирган 3217 1 100 000 Фуқаролар ташаббус жамғармаси Туман Тиббиёт бирлашмаси
3 920600025 Olchin MFY dagi Olchin, Namangan va Zambarko'pirik ko'chalarini tamirlash, shag'allashtirish va 2.3 km yo'lni asfaltlash uchun. 2933 950 000 Фуқаролар ташаббус жамғармаси Туман ободонаштириш бошқармаси 
4 920600024 11 МАКТАБГАЧА ТАЛИМ ТАШКИЛОТИНИ ЖОРИЙ ТАМИРЛАШ ВА МОДДИЙ ТЕХНИКА БАЗАСИНИ ЯРАТИШ 2677 900 000 Фуқаролар ташаббус жамғармаси Туман Мактабгача таълим бўлими
5 920600125 Техникум биносини жорий таъмирлаш керак (Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Тўрақўрғон туман ихтисослаштирилган мактаб) 2425 1 000 000 Фуқаролар ташаббус жамғармаси Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Тўрақўрғон туман ихтисослаштирилган мактаб
6 920600111 ВМ-716-сонли қарори ижросини таъминлаш учун 43-сонли мактабга 16 та замонавий компютер олиш зарур. 2383 100 000 Фуқаролар ташаббус жамғармаси Туман Халқ таълими бўлими
7 920600087 Тепа Найманча МФЙ Сой бўйи кўчасига тик Артизан қудуқ қазиш керак. Тик артизан қудуқ Сув минораси Сувни қаттиқлик даражасини юмшатиб берувчи ускуна(УМЯКШИТЕЛ) Химоя қўрғони биноси билан Трансформатор ( 63 кв ТП) 2338 900 000 Фуқаролар ташаббус жамғармаси Туман ҳокимлиги
8 920600094 Тўрақўрғон тумани 38-сонли умумий ўрта таълим мактабини мукаммал таъмирдан чиқариш 2265 120 000 Фуқаролар ташаббус жамғармаси Туман Халқ таълими бўлими
9 920600080 Toza ichimlik suvi qudugi qazish. 1) 1 dona artezian qudug'i 250-280 metr ~ 350 mln. 2) 250d apsatka quviriga 8 ЭЦВ 8-40 suv nasosi ~ 15 mln 3) Suv minorasi 25m kub ~ 85mln kub 4) Inshoat ximoya qo'rg'oni ~ 20mln 5) Baktroset bino ~ 8mln 6) Suvni tozalash filtiri va Yumshatuvchi uskuna ~ 130 mln 7) 1 dona ТП ~ 25 mln 8) Quvirlar: D 89- 6,5 km ~ 115 mln D 76- 6 km ~ 84 mln D 50- 9 km ~ 90 mln D 40- 3 km ~ 19.5 mln D 32- 2 km ~ 13 mln 2260 600 000 Фуқаролар ташаббус жамғармаси Туман ҳокимлиги
10 920600165
Урта кишлок мфйга ичимлик суви тортиш(артизан)
2257 870 000 Фуқаролар ташаббус жамғармаси Туман ҳокимлиги
Жами 26 236 6 740 000 Х Х
Тақсимланмаган маблағ(қолдиқ)   197 048