26 сентябрь ДХХ ходимлари куни этиб белгиланди
Президент томонидан имзоланган қонун билан 26 сентябрь Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни этиб белгиланди. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Аввалроқ, Сенат ялпи мажлисида Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси маъқулланган эди.
Мазкур қонунда 26 сентябрь кунини Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни сифатида белгилаш назарда тутилган.
Бунга қадар соҳа ходимлари куни 5 апрелда (https://lex.uz/docs/3924464) нишонланар эди.
Маълумот учун, 1991 йил 26 сентябрь куни Президент фармони билан Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати (собиқ) ташкил этилган эди.