УЧ КУНДА МИЛЛИОН ТОПГАН ТЕРИМЧИ
Куни кеча ижтимоий тармоқларда бир аёлнинг кунига 200 килодан пахта тераётгани ҳақидаги хабарга кўпчилик ишонқирамади.
Рост экан, бунга ўзимиз ҳам гувоҳ бўлдик. “Забардаст Оқтош” фермер хўжалигида Юқори Мўғултой маҳалласидан келган опа-сингиллар теримда иштирок этишяпти. Улардан бири Руқия Каримова 6 кунда 1,2 тоннадан ортиқ пахта терибди. Қўлига олган пули 1.100.000 сўмдан ошибди. “Агробанк” туман филиали ходимлари ҳар уч кунда пулни тарқатиб кетишяпти.
-Кеча 230 кило терганман. Турмуш ўртоғим доим ёнимдалар. Этагим тўлишига бошқасини алмаштириб берадилар. Тарозига олиб чиқадилар. Ютуғимнинг сири шу,-дейди илғор теримчи.
Маҳалладошларига ўрнак бўлаётган Гулнора Муҳитдинова, Фотима Тошбоевалар ҳам теримдан дурустгина даромад топишаётганидан хурсанд.