ПАХТАЗОР – МИСЛИ ОҚ ГУЛЛАРГА ТЎЛГАН ГУЛЗОР

Мана бу пахталарни кўриб, кимни белига этак боғлагиси келмайди. Туманимизнинг энг забардаст фермерлар хўжаликларидан бири “Бураматут гулшани”да Қўшқайрағоч, Бураматут, Хўжанд, Ўрда маҳаллаларидан чиққан 300 дан зиёд хотин-қизлар зўр ғайрат билан пахта теришмоқда.

Бураматут маҳалласи раиси Насибахон Шокированинг айтишича, Олима Мамаджонова, Муқаддас Исмоилова, Адолат Эрназарова сингари теримчилар 130-140 килограммдан ҳосил йиғиб олишяпти. Бундай ҳокисор аёлларни кўриб, арзимаган баҳоналар билан теримга чиқаолмаслигини айтадиганларга ҳайрон қолади киши. Ахир бир кунда рўзғорига 150 минг сўм пул олиб киришнинг ўзи шукроналик белгиси.

Фермер хўжалиги 106 гектар майдондан 400 тоннадан ортиқ пахта топширишмоқчи. Гектаридан 50 центнергача ҳосил чиқяпти. -Теримчи опалардан миннатдормиз, илғорлар сафида эканимизда уларнинг ҳиссаси беқиёс,-дейишади иш юритувчилар Рустамжон Тошбоев ва Қодиржон Умаровлар.