Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш кўлами янада кенгайтирилмоқда.

📝 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 августдаги 6277-сонли Фармонига асосан:

🟢 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб: а) 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилади. Бунда, болалар нафақасини тайинлашда: - инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача оширилади; 📈- тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача оширилади; 📈- унинг миқдорини оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгилаш тартиби қўлланилади; б) якка-ёлғиз бўлан фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади.

🟢 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:а) болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори: 🧍‍♀250 000 сўм – ёши 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзандли оила учун, 🧑‍🍼325 000 сўм – ёши 3 ёшгагача бўлган битта кичик фарзанд учун; 👭150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун; 👨‍👩‍👦‍👦100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча; б) 380 000 сўм – кам таъминланган оилаларга ойлик моддий ёрдам миқдори.

Бунда, 2021 йил 1 сентябрга қадар тайинланган 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамни тўлаш муддатлари тугагунига қадар, мазкур турдаги нафақалар ва моддий ёрдамнинг амалдаги миқдорлари ҳамда уларни тўлаш муддатлари сақлаб қолинади.