Ҳудудларда “Ҳоким ёрдамчиси” лавозими жорий этилмоқда.
Жорий йилнинг 19 октябрь куни вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш Бош бошқармасининг мажлислар залида Ҳукумат топшириғига асосан “Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича Уйчи тумани мисолида ташкил этилаётган “ҳоким ёрдамчиси” лавозимига номзодларнинг келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Эндиликда “маҳаллабай” ишлаш тизимини кейинги босқичга олиб чиқиш маҳалланинг ўзида туриб, барча масалаларни ҳал қилиш чораларини кўриш фаолияти билан шуғулланиш мақсадида “Ҳоким ёрдамчиси” лавозими жорий этилади.
«Ҳоким ёрдамчиси»нинг асосий вазифалари:
«Хонадонбай» сўровлар ўтказиш орқали маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш «портрети»ни ишлаб чиқиш;
Маҳалланинг ихтисослашуви ва «ўсиш нуқталари»дан келиб чиққан ҳолда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш чораларини кўриш, ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, ишга жойлашиш истагини билдирган ишсизларни бандлигини таъминлаш ва аҳолини ўзини ўзи банд қилишга кўмаклашиш;
“Ижтимоий шартнома” тизими орқали тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларга, жумладан аёллар ва ёшларга кредит ҳамда субсидиялар ажратиш;
Тадбиркорлик субъектларининг бизнес лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, мавжуд муаммоларини "мижозбай" ўрганиш ҳамда ҳал этиш орқали тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришга амалий ёрдам кўрсатиш, мавжуд инструмент ва ресурслардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;
Ҳудудий ва инвестиция дастурларига таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда маҳалланинг ривожланишига доир дастурлар ижросини назорат (мониторинг) қилади.
Йиғилишда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Толибжон Юсупов ҳамда бошқарма ва ташкилотларнинг биринчи ўринбосарлари иштирок этишди.