Зафар муборак, тўрақўрғонликлар!
Тўрақўрғон тумани пахтакорлари "Наманган тўқимачи агрокластери" ҳамкорлигида “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йилининг ҳосилини етиштириш ва давлатга топшириш бўйича режани вилоятда биринчи бўлиб бажаришга эришдилар. 4269 гектар майдондан жами 15830 тонна юқори сифатли саноат хом ашёси давлат омборларига етказиб берилди. Ҳар гектар ердан қарийб 38 центнердан ҳосил олишга эришилди.
Бу ютуқларга аввало муҳтарам Президентимиз томонидан фермерларга яратиб берилган беқиёс шароитлар, кластер тизимининг мақбуллиги асосий омил бўлди. Ерни ўз вақтида экишга тайёрлашдан тортиб пахта теримигача бўлган агротехника қоидаларига қатъий амал қилинди. Теримга ишсиз аҳоли жалб этилиб, уларнинг рўзғорлари янада тўкис бўлиши таъминланди. Натижада 91 та фермер хўжалигидан 65 тасида бугунги кунга пахта сотиш режаси бажарилди. Хусусан, “Бураматут гулшани”, “Комилов Турсунбой”, Бахтиёр, Неъмат, Шавкат”, “Каримов Ёқубжон саховати”, “Нўъмонжон ҳожи набираси Асадбек”, “Ситабону”, “Ибрат файз толаси”, “Шоҳидон бургути” каби ўнлаб фермер хўжалиги деҳқонлари катта хирмонга салмоқли улуш қўшишди.
Режа бажарилган бўлсада, далаларда ҳосил ҳали кўп. Деҳқонларнинг заҳматли меҳнати эвазига етиштирилган миллий бойлигимизни асло нобуд қилмай йиғиб олиш ва вилоятимизнинг катта хирмони юксалишига янада муносиб ҳисса қўшиш тўрақўрғонликларнинг навбатдаги олган маррасидир.