Тўрақўрғон туманини 2020-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижалари

📊 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 августдаги 524-сонли қарорига асосан Тўрақўрғон туманини 2020-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш мақсадида умумий қиймати 2 819,5 млрд.сўм бўлган 197 та лойиҳалар амалга ошириш белгиланган.

♻️ Бугунги кунга қадар, мазкур қарор доирасида жами 237,2 млрд.сўмлик 111 та лойиҳалар ишга туширилиб, 1020 нафар янги ўринлари яратилган. Шундан, 72 та инвестиция лойиҳалари, 31 та муҳандислик-коммуникация объектлари ҳамда 5 та ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилган. Шу билан бирга, тумандаги 1184 нафар ишсиз фуқароларни 6 та касб-ҳунар йўналишларига жалб этилиб, ўқитилди.

🏘 Шунингдек, Халқ депутатлари туман кенгашини тегишли қарорига асосан 1796 та оиланинг 7481 та оила аъзолари ва 2274 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизларини бандлиги таъминланиб, даромад манбаи яратилиб қамбағалликдан чиқарилган. Қолаверса, камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жами 5449,7 млн.сўм моддий ёрдамлар кўрсатилган.