ТЎРАҚЎРҒОНДА ҲОКИМ ТАШАББУСИ БИЛАН “СПОРТ ҲАФТАЛИГИ” ЎТКАЗИЛМОҚДА
Спорт нафақат машҳурлик омили, балки инсон саломатлиги учун бебаҳо манбадир.
Туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамованинг ташаббуси билан Тўрақўрғонда спорт ҳафталигига старт берилди.
2-сонли Болалар-ўсмирлар спорт мактабида ҳафталик доирасида ташкилланган дастлабки тадбирда кўплаб спорт ихлосмандлари ҳозир бўлдилар. Туман ҳокимининг ўринбосари Азамат Абдукаримов олти кун давом этадиган мусобақалар, учрашувлар ва бошқа режалар ҳақида гапириб, барчани фаолликка чорлади.
Дастлаб раҳбар аёллар ўртасида стол тенниси беллашуви бошланди.
Ҳафталикда аёллар ўртасида баскетбол, стол тенниси, эркаклар ўртасида жамоавий футбол ўйинлари, шунингдек, шахмат-шашка, веломарафон, 5000 қадам юриш ташкилланади. Тадбирларда уюшмаган ёшлар иштирокига алоҳида аҳамият қаратилади.
Ғолиблар ва нуфузли мусобақаларда катта ютуқларни қўлга киритган спортчиларимизни муносиб тақдирлаш ҳам тадбирлар режасидан ўрин олган.
СПОРТ ҲАФТАЛИГИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИНГ ВА ТУМАН ҲОКИМИНИНГ СОВРИНИГА САЗОВОР БЎЛИНГ!






