ТЎРАҚЎРҒОН ЯШИЛ МАЙДОНГА АЙЛАНАДИ

Республикамизнинг барча худудларида бўлгани каби туманимизда ҳам бугуннинг долзарб юмушларидан бири манзарали ва мевали кўчатлар экишга айланди. Ҳам экологик мусаффолик, ҳам витаминларга бой мева-сабзавот етиштиришни кўпайтириш мақсадидаги ушбу ташаббус кенг қўллаб-қувватланаётганлиги билан аҳамиятлидир.

Туманда 2021 йил кузи ва 2022 йилнинг баҳор мавсумларида 1 миллион 674 минг 477 туп манзарали, мевали ҳамда бутали кўчатлар ва қаламчалар экиш режалаштирилган. Шу билан бирга яшил худуд ташкил этиш учун Кумидон маҳалласида икки нафар тадбиркор ўз ҳисобидан жами 50 гектар майдонда 175 минг тупдан зиёд кўчатлар экиб, кичик ўрмонзор барпо қилиш ҳаракатида.

Бу жараёнларда туман раҳбарлари ҳам фаол иштирок этишмоқда. Бугун туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова, прокурор Элёрбек Талабоевлар Тўрақўрғон-Наманган йўлига кўчат экишда қатнашишди.