ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМЛАРИ БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ
Инсон ҳаётда яшар экан, унинг учун тинчлик-хотиржамликдан бебаҳо неъмат йўқ. Бу неъматни эса доимий ҳимоя қиладиган ички ишлар идоралари ходимларидир. Улар ҳар бир маҳалла, оила ва шахс кесимида жиноятчиликнинг сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этишда “фуқаробай”, “оилабай” ва “маҳаллабай” ишлаш орқали ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий профилактикасини таъминлашда, аҳолининг эҳтиёжманд қатлами, жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан манзилли ишлашни ташкил этиб, уларнинг муаммоларини ҳал этишда фаол иштирок этишмоқда.
Президентимизнинг байрам муносабати билан йўллаган табрикларида айтилганидек, Янги Ўзбекистоннинг ички ишлар органлари ходимлари — Ватанимизнинг асл ўғлонлари сифатида замонавий билимларни эгаллаган, маънавий ва маърифий дунёси бой, ҳар қандай хавф-хатарга қарши матонат билан курашишга тайёр халқимизнинг чин маънодаги ҳимоячилари эканингизга қатъий ишонамиз.
“Бунёдкор” мажмуасида ташкилланган тадбирга туман ички ишлар бўлимининг фидойилари, фахрийлар таклиф этилдилар. Туман ҳокими уларни касб байрамлари билан табриклаб, сиҳат-саломатлик, юрт равнақига йўлида ҳормай-толмай меҳнат қилишларини тилади. Алоҳида хизматлари учун бир гуруҳ ходимлар вилоят ИИБ ва туман ҳокимлигининг Ташаккурномалари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.