Тўрақўрғон туман махаллий бюджетининг 2021 йил 3-чорак ижроси бюджет параметрлари тўғрисида.

 

Тўрақўрғон туман махаллий бюджетининг 2021 йил 3-чорак  даромадлари режаси киртилган ўзгартиришлар билан бирга 14742.2 млн.сўмга белгиланганлиги ҳақиқатда тушумлар 15243,3  млн.сўмга ёки аниқланган режага нисбатан                  103.4 фоизга ортиғи билан бажарилди.

Туман маҳаллий бюджетининг 9 ойлик жами ҳаражатлари режаси 154 млрд 44,7 млн сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 155 млрд 293,4 млн сўмга бажарилиб, режа кўрсаткичига нисбатан 100,8 фоизни ташкил этди.

Шу жумладан:

Мактабгача таълим сохасига 19 млрд. 311.6 млн.сўм;

Ҳалқ таълими сохасига 7 млрд. 293.2 млн.сўм;

Соғлиқни сақлаш сохасига 51 млрд. 657.7 млн. сўм;

Маданият сохаси учун 1 млрд. 51.5 млн. сўм;

Спортни ривожлантириш учун 3 млрд. 563.2 млн.сўм 

Бошқарув органлари харажатлари 5 млрд. 7.2 млн.сўм;

Ўз-ўзини бошқариш органлари харажатлари 5 млрд. 123.8 млн.сўм;

Ижтимоий нафақа харажатларига 44 млрд. 337 млн.сўм;

Маблағлар биринчи ва иккинчи гурух харажатларига 107 млрд 810.6 млн.сўм йўналтирилиб, умумий харажатдаги улуши 69,4 фоизни ташкил этди ҳамда 47,4 млрд.сўм бошқа харажатларга йўналтирилди.

Маҳаллий бюджетнинг даромадларини ортиғи билан бажарилган қисми ҳисобидан 2,8 млрд.сўм маблағлар туман ҳокимнинг фармойишларига асосан йўналтирилди.

Бундан ташқари Республика бюджетидан ссуда маблағлари ҳисобидан 2 та қишлоқ врачлик пунктларини таъмирлаш учун жами 1,3 млрд.сўм маблағлар йўналтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3651-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда ташкил этилган 281 та давлат хусусий шерикчилик асосидаги (оилавий) мактабгача таълим муассасаларида 6500 дан зиёд тарбияланувчилар тарбияланмоқда. Ушбу муассасаларга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 9 ой давомида 10,1 млрд.сўм маблағлар молиялаштириб берилди.

Президентимизнинг жорий йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги қошида “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” ташкил этилди ва туман маҳаллий бюджетининг йил бошига шаклланган эркин қолдиқ ҳамда чораклар бўйича даромадларни ортиғи билан бажарилган қисми ҳисобидан жами  1240.6 млн.сўм маблағ жамғармага белгиланган тартибда ўтказилди.

Бундан ташқари, 2021 йил 22 сентябрдаги ПҚ-5250-сонли қарорга мувофиқ, туман ҳокимлиги “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га қўшимча 500,0 млн.сўм ажратилиб жами 1740,6 млн.сўм маблағлар шакллантирилди.

Фуқаролар томонидан “Очиқ бюджет” ахборот порталида таклиф бериш жараёнида жами 361 та ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича таклифлар келиб тушди.

“Очиқ бюджет” ахборот порталида фуқаролар томонидан берилган 361 та таклифларни соҳа кесимида сараланиб, ишчи гуруҳ ҳулосалари асосида 172 та таклифлар танлаб олинди ҳамда ушбу таклифлар овоз бериш жараёнига ўтказилди.

"Очиқ бюджет" ахборот порталида фуқаролар томонидан келиб тушган 172 та  лойиҳадан 7 таси фуқароларнинг электрон овозлари орқали ғолиб деб топилди.

Жумладан:

- Тумандаги қабристонларни девор тўсиқлар билан ўраш бўйича киритилган таклифларга 170.0 млн.сўм маблағ ажратилиб, девор билан ўралди.

- Янгиобод қишлоқ врачлик пунктини таъмирлаш бўйича киритилган таклифларга 500.0 млн.сўм маблағ ажратилиб, таъмирлаш ишлари якунига етказилди.

- 24-мактабгача таълим ташкилоти гурух хонларига кондиционер ўрнатиш бўйича киритилган таклифга асосан 150.0 млн.сўм маблағ ажратилиб, кондиционерлар ўрнатилди.

- 17-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати хоналарини маркерли доска ва проекторлар билан таъминлаш бўйича киритилган таклифга асосан 50.0 млн.сўм маблағ ажратилди ва ускуналар сотиб олинди.

- 14-мактабгача таълим ташкилотини таъмирлаш бўйича киритилган таклифларга асосан 600.0 млн.сўм маблағ ажратилди.

- Ёртепа МФЙ ҳамда Туркистон МФЙлар ички кўчаларини асфальтлаш бўйича киритилган таклифларга асосан 307.0 млн.сўм маблағ ажратилди.

Ушбу ғолиб таклифларга Халқ депутатлари Тўрақўрғон тумани кенгашининг тегишли қарорига асосан маблағлар йўналтирилди.