ТЎРАҚЎРҒОНЛИК ТАДБИРКОР “ЙИЛ АЁЛИ” ТАНЛОВИДА БИРИНЧИ ЎРИННИ ОЛДИ

Яқин йилларда ташкил бўлганига қарамай кўплаб хотин-қизларни иш билан таъминланган, ишлаб чиқарилган маҳсулотлари юз фоиз хорижга экспорт қилинаётган “Рунамтекс” корхонаси туманнинг иқтисодий салоҳияти янада ошишига баракали ҳисса қўшмоқда.

Корхона раҳбари Маҳфуза Гюмюш изланувчанлиги, замон билан ҳамқадамлигини фаолиятида намоён этмоқда. У “Йил аёли” танловининг туман босқичида биринчи ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланганди.

Бугун Наманган шаҳридаги “Шодиёна” мажмуасида бўлиб ўтган танловда ҳам Маҳфуза муваффақиятли иштирок этиб, “Йилнинг энг яхши тадбиркор аёли” номинацияси бўйича биринчи ўринни олди ва республика танловида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Шунингдек, танловда яна бир тумандошимиз Шаҳноза Кимёназарова ҳам иштирок этди. Шаҳнозанинг ташаббускорлиги ва жамоатчилигини санаб ўтишга ҳожат йўқ: ҳамиша фаолияти қайноқ. У ҳам танловда “Йилнинг энг фаол ташкилотчиси” сифатида эътироф этилди.

Тўрақўрғонлик ҳар икки фидоий аёлларимизни навбатдаги муваффақият билан муборакбод этамиз.