САРХИЛ САБЗАВОТЛАР ХУДДИ ЁЗДАГИДЕК

Тўрақўрғон туманида жорий йилнинг ҳозирги давригача жами 68 миллион долларлик экспорт ишлари амалга оширилди. Шундан 56 миллион долларлик саноат ишлаб чиқаришдаги улуш бўлса, қолгани мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларига тўғри келади. Бу маҳсулотлар Россия, БАА, Хитой ва Европа давлатларига жўнатилди.

Туманда қарийб 200 гектар иссиқхоналар мавжуд ва улар орқали қишда ҳам эл дастурхонига сархил сабзавотлар етказиб берилмоқда.

“Кўклам замини” МЧЖнинг иссиқхоналари Бахт массивидаги тошлоқ ерларда жойлашган. Бугун иссиқхоналарда худди ёзнинг манзараси. Август ойида экилган 5 турдаги экспортбоп булғор қалампири пишиб етилди. Ҳар тупида 10-12 донадан ҳосил борлигини инобатга олсак, 80 сотихдан қанча даромад олиш мумкинлигини аниқлаш қийин эмас.