ОИЛАЛАР ДАРОМАДЛАРИНИ ОШИРИШГА ЯНА БИР ИМКОНИЯТ

Маълумки, яқинда «Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Унга асосан, фермерлар ва кластерларнинг паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган 200 минг гектар экин майдони 2022–2025 йилларда захирага қайтарилади ҳамда сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка учун фуқароларга 0,1 гектардан 1 гектаргача электрон танлов орқали ижарага берилади.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Тўрақўрғон туманида бўлиб, оилалар даромадларини ошириш йўлидаги бу имкониятдан унумли фойдаланиш бўйича мутасаддиларга тавсиялар берди. Айниқса, «дафтар»ларга киритилган эҳтиёжманд оилаларга устунлик берилишини ҳисобга олиб, маҳалла фуқаролар раислари уларнинг рўйхатини адолатли шакллантириш, танловда фаолликни таъминлашлари муҳимдир, дейилди мулоқотда.