Ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш давом этмоқда

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги ҳузуридаги аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш ҳудудий комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 февралдаги 41-сонли қарорига асосан туман ишчи гуруҳи билан биргаликда барча ноқонуний қурилиш ишларини амалга оширган фуқаролар расман огоҳлантирилмоқда.

Жорий йил 27 ноябрь куни Тошкент МФЙ ҳудудида 16 та ноқонуний қурилиш объектлари ўз эгалари томонидан бузиб олинди.

Ҳурматли тадбиркорлар, туманимиз аҳолиси. Агар бирор бизнес ишга қўл уриш ҳаракатида бўлсангиз, белгиланган тартибларга риоя қилинг. Айниқса, қурилиш соҳасида мутахассислар билан маслаҳатлашинг. Акс ҳолда катта маблағ сарфлаб, қурилмангиз эртага бузишга тўғри келса, оворагарчилик ва исрофга қолманг.