МЕҲР-МУРУВВАТДАН МУНАВВАР ОЛАМ

Инсоният учун энг катта бойлик унинг тани сиҳатидир. Руҳан ва жисмонан соғлом одамгина олдига қўйган мақсадига эришиш учун ўзида куч ва ишонч топа олади. Бироқ, инсон аввало дили пок, қалби тоза бўлса, у учун мақсад битта - ҳаётни севиб яшаш.

Туманимизда бугунги кунда 4321 нафар имконияти чекланган кишилар бор. Ундан 665 нафари вояга етмаганлардир. Жорий йилнинг ўзида уларнинг 75 нафарига махсус аравачалар, 28 та эшитиш мосламаси ва бошқа зарур буюмлар топширилди. Шунингдек, йил бошидан бери 123 нафарга яқин пенсионер ва ногиронлар республикамизнинг Товоқсой, Олтиариқ, Косонсой, Маржонсув, Нуронийлар сиҳатгоҳларида бепул дам олиб, соғлиқларини тиклаб қайтишди. Бундан ташқари, байрамларда ҳомий ташкилотлар кўмагида кам таъминланган, алоҳида ёрдамга муҳтож ва ногиронликдаги шахслар ҳолидан хабар олиш доимий тартибга айланди.

3 декабр санаси туманимизда ҳам кенг нишонланиб, “Шаҳандшоҳ” мажмуасида тадбир ташкилланди. Туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова имконияти чекланган бўлишига қарамай жамиятдаги ўзгаришлардан баҳра олиб яшаётган азиз инсонларни муборакбод этди. Уларга бир пиёла чой устида совғалар тарқатилди, бадиий дастур намойиш этилди.