БАҒРИМИЗДАСИЗ, БОЛАЖОНЛАР!
Туманимизда жойлашган 2 ва 21-кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилотларида таянч-ҳаракат аъзолари ҳамда нутқида нуқсони бўлган болажонлар тарбияланишади. Улар ҳар йилги 3 декабрь кунги ва бошқа байрамларда албатта йўқланади.
-Тўрақўрғондан ташқари қўшни Мингбулоқ, Чуст ва Косонсой туманларидан ҳам келган жами 74 нафар имконияти чекланган болажонларга парвонамиз,-дейди 2-муассаса мудираси Ҳакимахон Хўжаева.- Уларнинг ўз тенгилари қатори бахтли яшашлари учун ҳамма шароитлар етарли.
Сана муносабати билан бу ерга туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова ҳамда сектор раҳбарлари келиб, болаларни бағрига олишди ва совғалар тақдим этишди.
Худди шундай йўқлов 21-муассасада ҳам давом этди.