САНЪАТ БИЛОҲАНГ ҲАЁАН ҲАМТ
Наманган вилояти маданият бошқармаси тасарруфидаги 9-мусиқа ва санъат мактабида бугунги кунда Тўрақўрғон туманидаги оилаларнинг 243 нафар ўғил-қизлари нафис санъат сирларидан баҳраманд бўлишмоқда. Бу ерда 47 нафар малакали устозлар ўзбек халқ чолғу асбоблари, назарий ва гуруҳли фанлар, фортепиано, зарбли ва дамли чолғулар, анъанавий ва эстрада хонандалик, санъат бўлимларида 11 та йўналишда билим беришяпти. Ўқувчилар вилоят, республика, ҳатто хорижий давлатларда бўлиб ўтаётган танловларда катта натижаларни қўлга киритиб келишмоқда.
Албатта, болалардаги иқтидорни эл олдида намойиш этишнинг самараси юқори. Шу боис бугун “Санъат билан ҳамоҳанг ҳаёт” деб номланган тадбирга вилоят туманларидаги жамики мусиқа ва санъат мактаблари мутасаддилари ва ота-оналар таклиф этилдилар. Унда туман ҳокимининг ўринбосарлари қатнашиб, жумладан, Азамат Абдукаримов ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилгани ва бу борада амалга оширилган ишларга тўхталди.
Меҳмонлар ёш санъатсеварларга яратилган шароитлар билан танишдилар, улар ижросидаги куй-қўшиқлар, оҳангларни тинглаб, рақсларни томоша қилдилар. Дастурда ушбу муассаса директори Юлдузхон Ўринбоева ўз ижросидаги қўшиқ билан иштирок этгани янада ҳаяжонли бўлди.
Мутахассислар семинар ишини юқори баҳоладилар, ҳам ҳавас, ҳам намуна олишга арзигани эътироф этилди.